Авангардизм


Сақлаш
14:11 / 19.11.2021 0 1023

 

Абадий қадриятлар – инсон, миллат, жамият ҳаёти ва фаолияти учун доимий равишда зарур бўладиган қадрият шаклларини ифодалайдиган тушунча. Оила маҳалла, давлат ва жамият институтлари, она тили, дин, авлодлар ўртасидаги ворисийлик, тарих ва тарихий хотира, тинчлик, барқарорлик, озодлик ва фаровонлик каби инсон учун ҳамма вақт зарур бўладиган, ҳеч қачон ўз қадрини йўқотмайдиган энг юксак тамойиллар сифатида намоён бўлади. Бу қадриятлар асрлар давомида дунёдаги буюк маърифатпарварлар аллома ва мутафаккирларнинг эътибор марказида бўлиб келган. Хусусан, халқимизнинг бебаҳо маънавий мероси бўлмиш “Авесто” китобидаги “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” тамойили, Имом Бухорий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий сингари улуғ аждодларимизнинг илмий-маънавий меросида ифода этилган адолатли жамият, комил инсон, тинчлик ва фаровонлик ғоялари бугунги кунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмасдан келмоқда.

 

Авангардизм –  (франц. avantgardiste) – XX аср маданиятидаги бир қатор йуналишларни ифода этадиган тушунча сифатида шаклланган. У бадиий ижод соҳасидаги мавжуд меъёр ва анъаналарни рад этиб, янгича тасвир ва ифода воситаларини янгилик деб талқин этади. Бадиий образ яратишда мумтоз анъаналарни тан олмасдан, асосан шаклга урғу бериш авангардизмнинг асосий хусусиятидир. Модернизм билан узвий боғлиқ бўлган авангардизм тамойиллари экспрессионизм, кубизм, футуризм, дадаизм, сюрреализм каби оқимларда айниқса яққол намоён бўлади.

 

Автаркия (юн. autarkeia — ўз-ўзидан қаноатланиш; аutos ~ ўзим ва аrkео — мўл-кўлчиликда яшамоқдаман) - иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий маъноларда қўлланадиган бирон-бир шахс, гуруҳ, миллат, давлат ва жамиятнинг ўз ҳолича, бошқалардан ажралган ҳолда яшаши учун қаратилган ҳаракатга ёки ҳолатни ифодалайдиган тамойил сиёсий соҳа шаклланган.

 

Автаркия  фақат давлат доирасида, миллий маҳдудлик муҳити ила хўжалик ташкил этиш мақсадида мамлакатни бошқа мамлакатлардан айириб қўйиш сиёсатини англатади. Ҳозирги даврда ҳам автаркия дунёнинг турли ҳудудларида тенденциялари мавжуд, уларнинг маънавий оқибатлари ҳам кўзга ташланиб туради. Глобаллашув даврида автаркия жамиятда маънавий биқиқликнинг кучайишига, унинг ташқи дунёдан ажралиб қолишига олиб келиши мумкин.

 

Авторитар онг — янгилик ва ижодийликдан маҳрум бўлган бир қолипдаги тафаккур тарзи. Авторитар онг ижодий онгга зид бўлиб, фикр-мулоҳаза юритиш ва уни исботлашда фақат бир тамойилга таянади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16263
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//