Истибдод


Сақлаш
23:06 / 26.06.2023 0 749

Истибдод босиб олинган халқ ёки юртни турли йўл ва воситалар билан тутқунликда сақлаб қолишга қаратилган хатти-ҳаракат ҳамда фаолиятлар тизимини англатадиган тушунча. Истибдод бирон-бир давлат, ўзининг иқтисодий, сиёсий, маданий, геостратегик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда бошқа халқ ёки давлатни босиб олишга интилган, босиб олгач, унинг маданияти, тили, урф-одатларини йўқ қилишга, барча соҳаларда ўз ҳаётий стандартларини, қарашларини зўрлик билан жорий этишга ҳаракат қилган тақдирда юзага келади. Истибдод мафкураси босқинчи кучларнинг тафаккур тарзи ва амалиётининг тўғри эканини ҳар томонлама асослашга, тушунтиришга, адолатли деб баҳолашга, кенг халқ оммаси онгига сингдиришга қаратилган бўлади. Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, истибдод ирқчилик, фашизм, шовинизм каби кўринишларда намоён бўлганини кўрамиз. Улар айрим жиҳатларига кўра, бир-биридан фарқ қилса-да, моҳиятан бир хил – босқинчилик, зулм ва зўравонликдан иборат. Афсуски, инсонийликка хилоф бўлган, башариятнинг келажагига, унинг ҳамжиҳат яшашига хавф соладиган бундай мафкура шакллари дунёнинг турли бурчакларида ҳозир ҳам мудҳиш қиёфасини намоён қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//