Дарахт қотилларининг қаттол болталаридан омон қолган боғлар


Сақлаш
17:11 / 18.11.2021 0 1025

Бугун қор кайфиятимга таъсир қилибми, шаҳарнинг марказига яқин бир гўшасини соатларча кезиб чиқдим. Ва мана шу расмда кўриб турганингиз манзараларни учратдим. Учратдиму “во ажабо!” дея уларни суратга олдим.

 

 

Дарахт қотилларининг қаттол болталаридан омон қолган бу боғларни кўриб ҳам севиндим, ҳам ажабландим! Наҳотки, буларни кўрмай қолишган бўлса! Ёки навбатда туришибдимикан, а?.. Кўрмай қолишган бўлса, мен ўз суратларим билан қотилларга янги қотиллик жойини кўрсатиб қўймадиммикан...

 

 

 

Ҳа, Тошкент ям-яшил шаҳар эди бир пайтлар! Ҳамма жойи шундай эди!

 

Украинада аскарлик хизматини ўтаганим олис 80-йилларда Тошкентда бўлган ўрис, белорус, хохол, лезгин офицерлар бир овоздан: “Ташкент - зелёный город!” дейишарди.

 

Энди унинг яшиллигига кўз тегди: дарахтлар кесилди.

 

Энди шу кам қолган дарахтларни худди юрт қаҳрамонларини қўриқлагандек қўриқлашимиз керак! Шунчаки “қизил” эмас, балки “қип-қизил” китобга киритиб!..

 

“UNESCO” деган жаҳон ташкилоти бор, биласиз. Дунё бўйлаб маданий, тарихий обидаларни, биноларни ўз ҳимоясига олади.

 

Назаримда, биз ҳозирда шундай аҳволга тушиб қолдикки, б(Т)ошкентимизнинг (умуман, юртнинг барча гўшаларининг!) мана шундай хушманазара жойларини, эски, қадимий биноларини, дарахтларини ўз ҳимоясига олиб, кучли назорат ўрнатадиган, шунингдек, шаҳар ҳокимлигига мутлақо бўйсинмайдиган, мабодо бирон дарахт кесилса ё бирон бино бузилса, моддий зарари ундириш билан чекланмай, албатта обориб қамайдиган жамоат ташкилоти тузиш керак!

 

Варваризмни, варварларни тўхтатишнинг бошқа йўли иш бермаяпти чунки!..

 

(Ҳозирда мамлакатда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб - қувватлайман. Шунинг учун ҳам 130 000 сўм пулни янги кўчатлар сотиб олиш ишига хурсанд бўлиб ўтказдим – зора Тошкентимиз тағин яшил шаҳарга айланса!)

 

 

 

Улуғбек ҲАМДАМ

 

2021 йил, 17 ноябрь

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 88
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 85
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 184
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13367
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6164
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5913
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5488
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4939
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4578
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//