Инқироз


Сақлаш
21:06 / 22.06.2023 0 814

Инқироз (арабча орқага кетиш, пасайиш, тугаш, охир бўлиш, битиш) – маълум бир воқеликнинг табиат ва жамият тараққиётининг объектив қонуниятларига зид келиб қолиши, муайян жараёнларнинг вақт ўтиши билан янгича талабларга жавоб бера олмаслиги туфайли юз берадиган танглик ҳолатини англатадиган тушунча. У жамият ҳаёти, турмуш тарзининг барча соҳаларини қамраб олиши мумкин. Инқирозни келтириб чиқарувчи сабаблар турлича бўлади. Айтайлик, маълум бир тузумлар, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар аввалбошданоқ тараққиётнинг объектив қонуниятларини инкор қилган ҳолда амал қилгани туфайли таназзул ҳолати юз беради. Шу билан бирга, ўз вақтида илғор саналган тузум ва муносабатлар вақти келиб тараққиётга ғов бўлиб қолиши, янгича талабларга жавоб бера олмаслиги мумкин. Бу ҳол ҳам табиий тарзда инқироз ҳолатларини келтириб чиқаради. Иқтисодий инқироз жамият объектив қонуниятларига зид бўлган иқтисодий фаолият туфайли юз берадиган бўлса, маънавий ва руҳий инқирозга инсон камолотининг маънавий ва руҳий жиҳатларига номутаносиб бўлган жараёнлар, воқеа ва ҳодисалар сабаб бўлади. Жамиятдаги инқироз ҳолатларининг олди олинмаса, у бошқа соҳаларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//