Инқилоб


Сақлаш
21:06 / 22.06.2023 0 676

Инқилоб (арабча ағдарилмоқ, тўнтарилмоқ) – табиат, жамият ёки тафаккур ривожида рўй берадиган туб сифат ўзгариши, бир сифат ҳолатидан иккинчи сифат ҳолатига ўтиш жараёни. Инқилоб ижтимоий, сиёсий, геологик, илмий-техникавий, маданий соҳалар моҳиятини англатувчи таянч сифат ўзгаришларини белгилайдиган атама тарзида қўлланади. Инқилоб миқдор ўзгаришларининг фалсафий категорияси бўлиб, табиат ва жамият тараққиётининг босқичма-босқичлиги, тадрижий (эволюцион) ривожланишидаги ҳолатидан кескин сифат ўзгаришларига ўтиш жараёнларини англатади. Инқилоб билан тадрижийлик ўртасидаги ўзаро нисбатлар масаласи ижтимоий тафаккурнинг энг долзарб ва мураккаб муаммоси бўлиб, жуда узоқ муддат давомида шиддатли содир бўлаётган баҳс-мунозаралар мавзусини ташкил этади. Инқилобий тараққиёт ўрнига тадрижий ривожланишни қўллаб-қувватлаш ҳозирги кунда инсоният тараққиётида амал қилаётган умуминсоний манфаат ва қадриятлар устуворлиги қонунияти моҳиятидан келиб чиқаётган зарурат бўлиб, улар дунёдан ўзаро қарама-қарши туриш (барбод қилиш)дан кўра ҳар томонлама ҳамкорлик (яратувчанлик)ка асосланган тараққиётнинг нақадар самарали эканини ифода этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//