Инсонпарварлик. Инсонпарварлик ёрдами


Сақлаш
21:06 / 21.06.2023 0 611

Инсонпарварлик инсоннинг юксак ижтимоий мақомини белгилаб, бу борадаги диний ва дунёвий, ғоявий-мафкуравий, миллий ва умумбашарий қарашлар, мезонлар туйғу ва тушунчалар, қадриятлар ва анъаналар системаси, фаолият даражасини асослаб берадиган таълимотлар, умуман инсонийликка асосланган фаолият ва хатти-ҳаракатни англатадиган тушунча. Ғарбда инсонпарварлик тамойилини дастлаб Европа Уйғониш даври мутафаккирлари илгари сурган, деган қараш мавжуд. Аслида, инсонпарварлик даставвал Шарқда пайдо бўлган. Бундан 3–4 минг йиллар аввал амал қилган қадимги сомир мих хатларида инсонийлик, инсонпарварлик деган маъноларни билдирадиган «намлулу» сўзининг учраши, «Авесто»даги «Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал» ғояси бу фикрни тасдиқлайди. Жаҳон динларининг барчасида инсонпарварлик ғоялари устувордир. Айниқса, муқаддас ислом динининг асоси ва моҳияти инсонпарварликдан иборат. Чунончи, ҳадиси шарифда «Одамларга раҳмли бўлмаган кишига Аллоҳнинг ҳам раҳми келмайди», деган сўзлар орқали инсонпарварликка даъват этилади. Собиқ Иттифоқ даврида инсонпарварлик синфийлик нуқтаи назаридан талқин этилиб, унинг асл маъноси сохталаштирилди. Мустабид тузум мафкурачиларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини халқ қабул қилмади. Истиқлол даврида мамлакатимизда инсонпарварликни жамият ҳаётининг асосий тамойилларидан бирига айлантириш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

 

Инсонпарварлик ёрдами инсоннинг инсон олдидаги муқаддас бурчидан келиб чиққан ҳолда беғараз кўмак ва ёрдам кўрсатишини англатувчи тушунча. Инсонпарварлик ёрдами ҳозирги кунда гуманитар ёрдам асосан ҳалокат юз берган ёки юз бериш хавфи ёқасида турган, тараққиётдан орқада қолиб, қашшоқликка юз тутган ҳудудларнинг аҳолиси, ҳарбий тўқнашувлардан азият чеккан қочоқлар, ногирон ва бемор инсонлар ўртасида текинга тарқатиладиган энг зарур кундалик тирикчилик воситалари ҳисобланади. Қуролли можаролар шароитида Инсонпарварлик ёрдами тинч аҳолига озиқовқат маҳсулотлари, кийим-кечак, дори-дармонлар етказиб беришни назарда тутади, ўқ-дори ёки жиддий тан жароҳати етказиши ёхуд одам ўлдириш учун ишлатилиши мумкин бўлган қурилмалар, автотранспорт воситалари ва материаллар олиб боришни кўзда тутмайди. Инсонпарварлик ёрдами тезкорлик билан амалга оширилиши ва турли офатлардан жабрланганларнинг мушкулини осонлаштириш учун қўлланиши билан бошқа хорижий ёрдамлардан ажралиб туради. Баъзан инсонпарварлик ёрдами ниқоби остида маҳаллий аҳолини зимдан ўз томонига оғдиришга уринишлар бўлиши ҳам мумкин. Узоқ сақлаш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, ичимлик суви, иссиқ кийим-кечак ва шахсий фойдаланиш учун керак бўладиган кундалик буюмлар, чодирлар, ёнилғи инсонпарварлик ёрдамининг турлари ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 74
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 74
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 67
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11086
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5671
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5205
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5146
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4648
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3909
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3689
Ўқиш пули

//