Инсон қалби ва онги учун кураш


Сақлаш
22:06 / 20.06.2023 0 676

Инсон қалби ва онги учун кураш – ҳозирги замонда турли усул ва шаклларда кўрсатилаётган ғоявий-мафкуравий таъсирнинг асосий объекти ва мақсадини ифода этадиган ибора. Ғоя ва онг муносабати ҳақида гап кетар экан, қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш зарур. Биринчидан, муайян ғоя инсон томонидан қабул қилинмаслиги мумкин. Иккинчидан, муайян ғоя шахс онгида фақат ахборот сифатида сақланиб қолиши, яъни кераксиз буюм каби инсон онгининг бир четида «чанг босиб» ётавериши мумкин. Биринчи ҳолатда ғоя инсон онгида ҳеч қандай из қолдирмайди. Иккинчи ҳолатда эса у шахс учун ҳеч қандай ижтимоий аҳамиятга эга бўлмайди. Бундан чиқадиган хулоса шуки, ғоя фақат инсон қалбини эгаллаган, унинг маънавий-руҳий ҳолатининг узвий қисмига айланган тақдирдагина амалдаги кучга айланади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мафкуравий курашнинг бош мақсади инсон қалбини забт этиш орқали унинг онгини эгаллаш бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда инсоният қўлида мавжуд бўлган қурол-яроғлар Ер куррасини бир неча бор яксон қилишга етади. Буни ҳаммамиз яхши англаймиз. Лекин ҳозирги замондаги энг катта хавф – инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир. Эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади. Шу маънода аҳоли, айниқса, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур.

 

Шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. Ҳаммамиз яхши биламизки, ҳар қайси давлатнинг чегараларини дахлсиз сақлашда ҳарбий куч-қудрат, қуролли кучлар сув билан ҳаводек зарур. Аммо халқимиз, авваламбор, ёш авлодимиз маънавий оламининг дахлсизлигини асраш учун биз нималарга таяниб-суяниб иш олиб боришимиз керак, деган савол бугун барчамизни ўйлантириши табиий. Мен, ҳаётда кўп бора ўз тасдиғини топган ҳақиқатдан келиб чиққан ҳолда, бу масалада шундай деган бўлардим: тобора кучайиб бораётган бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур. Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин. Барчамизга аён бўлиши керакки, қаерда бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва, аксинча қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//