Инквизиция


Сақлаш
19:06 / 20.06.2023 0 844

Инквизиция (лотинча inquizitio – текширув, қидирув) – католик черкови томонидан эркин фикрли шахсларга, папа ҳокимиятининг ғоявий душманларига қарши курашиш мақсадида XIII асрда тузилган махсус суд муассасаси. У дастлаб бевосита Рим папаси тасарруфида бўлган, 1231 йилдан эътиборан доминиканлар орденига топширилган. Инквизиция христианликнинг софлигини сақлаш ғоясини мутлақлаштирган, шу сабабли ақидапарастликка йўл қўйган. Инквизиция инсониятнинг ғоявий эркинлигига қарши қатор жиноятларни содир этган, шу маънода у маънавий тубанлик, жаҳолат ва зўравонлик ифодаси сифатида эътироф этилган. Кўплаб олим, ёзувчи ва зиёлилар мавжуд сиёсий тизим ва черков доктринасининг ғоявий мухолифлари сифатида инквизиция қурбони бўлган. Масалан, 1600 йилда Ж.Бруно, 1619 йилда Л.Ванини ўтда куйдирилган. Инквизиторлар сўроқ пайтида оғир жазо ва қийноқларни қўллаган. Бу даврда жосуслик, айғоқчилик, иғвогарлик, сотқинлик ниҳоятда авж олган. Жазога тортилганларнинг мол-мулки черковнинг хусусий мулкига айлантирилгани учун инквизиция черковга катта даромад келтириб турган.

 

Инквизиция Ғарбий Европанинг жуда кўп мамлакатларига, кейинчалик Америкага ёйилган. 1480 йили Испанияда алоҳида инквизиция суд маҳкамаси таъсис этилган. Олий инквизитор Торквемада 18 йиллик хизмати даврида 10 минг 220 кишини оловда ёндиргани ҳақида тарихий маълумотлар бор. Унинг жиноятидан 114 минг оила зарар кўрган. Инквизиция ғоявий-сиёсий тизим сифатида XIХ аср бошларигача фаолият кўрсатган. Инквизиция судлари фаолияти 1835 йилда папанинг буйруғи билан тўхтатилган. Инквизициянинг айрим диний ва сиёсий функциялари муқаддас конгрегация зиммасига ўтказилган. У Ватиканда 1965 йилгача Муқаддас диний концелярия конгрегацияси номидан иш юритиб, черков фаолиятидан норози ғоявий мухолифларни католик черковидан чиқариб юборган. 1965 йилда у Диний таълимот конгрегацияси номи билан қайта ташкил қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//