Ижтимоий ҳамкорлик


Сақлаш
17:06 / 15.06.2023 0 648

Ижтимоий ҳамкорлик – турли миллат, ирқ ва динга мансуб кишилар ҳамда гуруҳларнинг умумий мақсад йўлида биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб фаолият олиб бориши, уларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини ифода этадиган атама. Ижтимоий ҳамкорлик жамиятда тинчлик ва барқарорлик, юксак тараққиётни таъминлашнинг муҳим омилидир. Ижтимоий ҳамкорлик бўлмаган жамиятда бош бошдоқлик, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ишончсизлик ортиб, қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучайиши, бу эса охир-оқибатда оғир инқирозга олиб келиши мумкин. Ижтимоий ҳамкорлик ғоясини амалга ошириш йўлида ғов бўладиган энг хатарли тўсиқлар ақидапарастлик, терроризм, экстремизм, айирмачилик, маҳаллийчилик, тажовузкор миллатчилик ва шовинизмдир. Бундай зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолган жамият табиий равишда ҳалокатга юз тутади. Бунга узоқ ва яқин тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мафкуравий курашлар кучайиб бораётган бугунги кунда фуқароларимиз ўртасида ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш долзарб аҳамият касб этади. Ижтимоий ҳамкорлик масаласи биз учун янги тушунча бўлмай, ўзининг тарихий илдизларига эга. Маълумки, Ўзбекистон диёрида қадимдан турли цивилизация вакиллари, маданий қатламлар, хилма-хил эътиқод ва дунёқарашлар ёнма-ён яшаб, ижтимоий ҳамкорлик асосида ривожланиб келган. Бу тупроқда жаҳонни ҳайратга солган цивилизациянинг илдизлари вужудга келган, инсоният тарихининг энг қадимги даврларига мансуб диний ва фалсафий анъаналар шаклланган.

 

Қадимги юнон файласуфи Гераклит бу юртни «фалсафий тафаккур бешиги», деб бежиз таърифламаган. Шуни таъкидлаш жоизки, бизнинг цивилизациямиз ўзига хос толерант тафаккурга таянган. Она заминимизда узоқ вақт оташпарастлик, буддавийлик, яҳудийлик, христианлик, ислом динлари биргаликда фаолият кўрсатиб, ривожланиб келгани, табиийки, ижтимоий ҳамкорлик мевасидир. Бугунги кунда мамлакатимизда турли миллат ва дин вакиллари манфаатларини уйғунлаштириш, улар орасида тотувликни таъминлаш асосида ижтимоий ҳамкорликка эришиш тарётнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида «Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади» деб аниқ белгилаб қўйилган. «Ўзбекистон халқи» тушунчаси мамлакатимизда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик асосида жамиятда ижтимоий ҳамкорликнинг таъминланиши учун ҳуқуқий-маънавий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Миллий ғоямизнинг асосий тамойилларидан бири ҳам ижтимоий ҳамкорлик дир. Бугунги кунда ана шу тамойил асосида юртимизда турли миллат, гуруҳ ва қатламлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш миллий тараққиётимизда тобора устувор аҳамият касб этиб бормоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 286
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12433
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6036
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5620
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5370
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4821
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4321
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3766
Ўқиш пули

//