Марокашдаги 73 ёшли китобхон


Сақлаш
17:11 / 15.11.2021 0 1067

Қуйидаги фотосуратларда китоб мутолаа қилаётган 73 ёшли Азиз Муҳаммадни кўплаб интернет фойдаланувчилари таниса керак. 15 ёшидан бери Работнинг Мадина шаҳридаги китоб дўконига эгалик қилаётган қаҳрамонимиз шу кунгача одамлардан 4 мингга яқин китоб йиғиб чиққан. Олий маълумотга эга бўлмаса ҳам, у бутун умрини мутолаага бағишлашни ният қилган. Ҳозирда у араб тили билан биргаликда француз тилидаги китобларни ҳам бемалол ўқий олади.

 

 

Муҳаммаднинг коллекцияси жуда катта бўлиб, мўъжазгина дўконини тўлдирган китоблар кўчага ҳам жойлаштирилган. Китобхонлар бу ердан 1940-йилларгача нашр этилган адабиётларнинг йўқ бўлиб кетган нусхаларини-да топиши мумкин.

 

 

Азиз Муҳаммад коллекциясидаги барча китоблар номини билади ва уларни ўқиб чиқишга ҳаракат қилади. Унинг айтишича, аввалги йилларга нисбатан ҳозирда хотин-қизлар орасида китобхонлик анча ривожланган. Аммо ёшлар камдан кам кўринади. Маълумотларга кўра, бугунги кунда Марокашдаги китобхонларнинг деярли 70 фоизи катта ёшлиларга тўғри келади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 71
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 80
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 70
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 70
Вафо ва вафот

Биласизми?

12:07 / 21.07.2026 0 77
Ҳадаҳа

Ҳикмат

09:07 / 15.07.2026 0 69
Даҳо қабридаги талончилик



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17047
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7068
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6837
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6105
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5659
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5519
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5143
Ўзбекистон тарихи

//