Замонавийлик


Сақлаш
16:06 / 12.06.2023 0 710

Замонавийлик – муайян замон ўзгаришлари ва давр даъватини, тараққиёт талабларининг мазмун-моҳиятини чуқур ҳис этиб яшаш; ҳаётда ҳар томонлама ўткир ва долзарб аҳамият касб этаётган масалалар, даврнинг ўзи кун тартибига кескин қилиб қўяётган янги вазифаларни бажариш борасидаги ҳозиржавобликни англатадиган тушунча. Ушбу тушунча бугунги авлоднинг ўзи бошидан кечираётган аниқ тарихий вақт кесими билан ҳамнафас, ҳамфикр эканини, ўзини ўтмиш, бугунги кун ва қолаверса, келажак олдида масъуллигини англаши, замонавий ҳодисаларни аниқ тасаввур қила олиш қобилиятини ифодалайди. Замоннинг барча талабларини чуқур ҳис этиш, яъни тарихни яхши билиш ва ҳис этиш, бугунги кун хусусиятларини теран англаш ва фаол бўлиш, келажакни яхши тасаввур этиш ва аниқ мақсадга эга бўлиш – буларнинг барчаси шахс маънавиятининг муҳим кўрсаткичларидир. Демак, айнан шундай салоҳиятга эга бўлган кишиларгина замонавий тафаккурга эга бўлиши ва ўз келажагига чуқур ишонч билан қарай олиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//