Жосуслик


Сақлаш
16:06 / 12.06.2023 0 632

Жосуслик – давлат ва жамият хавфсизлигига қарши жиноят; давлат сири ҳисобланадиган маълумотларни бошқа давлат ёки сиёсий доираларга етказиш, шу мақсадда бундай маълумотларни қўлга киритиш ёки тўплаш билан боғлиқ фаолиятни ифода этадиган тушунча. Жосуслик ўта оғир жиноят ҳисобланиб, кўп мамлакатларда бундай хатти-ҳаракат учун жазо белгиланган. Бу қилмишни Ўзбекистон Республикаси фуқароси содир этса, республика суверенитети, ҳуқуқий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш ҳисобланиб, у давлатга хоинлик қилиш деб баҳоланади. Бу хилдаги жиноят учун қонунчилигимизда тегишли жазо белгиланган. Чет эл разведкаси билан ҳамкорлик қилишга жалб этилган шахс, башарти, ўзига юклатилган топшириқни бажариш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан, бу ҳақда ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига хабар берса, ўзининг жиноий фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатиб ва қилмиши ҳақида ҳокимият органларига маълум қилса, у жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Агар у жиноят очилишига фаол ёрдам берса ва башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан ҳам озод этилади (ЖК, 160-модда).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//