Жаннат


Сақлаш
10:06 / 10.06.2023 0 854

Жаннатдиний таълимотларга кўра, дўзах тушунчасининг зидди, диний эътиқод ва талабларни тўлиқ адо этадиган, эзгулик ишларини қиладиган, меҳр-мурувват кўрсатадиган, бир сўз билан айтганда, тақводорларнинг вафотидан кейин бахтли ва фаровон яшайдиган маконини англатадиган тушунча. Ибтидоий дин шаклларида, уруғ-қабила динларида жаннат ҳақида чуқур мазмунга эга бўлган тасаввурлар шаклланмаган эди. Жаннат ҳақидаги тасаввурлар миллий ва жаҳон динлари пайдо бўлиши билан ўзига хос шаклда изоҳланди. Агар ибтидоий даврдаги одамлар нариги дунё ердаги ҳаётнинг яхшироқ шакли деб тасаввур этган бўлсалар, жаҳон динлари таълимотида жаннат ва дўзахнинг ҳар бирига алоҳида таъриф ва тафсирлар берилган. Диний ақидаларга кўра, диний талаб ва эътиқодларни тўлиқ адо этган, маросим ва урф-одатларни бекаму кўст бажо келтирган, ёмонликка, хиёнатга қўл урмайдиган, Худони қалби ва юрагида сақлайдиган кишиларгина жаннатга тушиши мумкин. Жаннат ҳақидаги тасаввурлар асрлар давомида кишиларни яхшиликка, ёмон ишлардан ўзини сақлашга чорлаб келмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//