Жавонмардлик


Сақлаш
16:06 / 07.06.2023 0 1101

Жавонмардлик (форсча жавонмард – мард йигит) – Х–XIII асрларда Хуросон ва Мовароуннаҳрда кенг тарқалган ижтимоий ҳаракат. Жавонмардлик борини йўқлар билан баҳам кўриш, йўғига шукур қилиб, фақат ўз ҳунари эвазига кун кўриш, ўзини дўстлар хизматига бағишлаш, бошқаларга беминнат ёрдам кўрсатиш, ҳожатбарорликни ҳаётнинг мазмуни деб билиш, дўст-биродарлар номуси, шарафини ҳимоя қилиш, зоҳиран ва ботинан пок юриб, пок яшашни аглатадиган тушунча. Унинг уч нишонаси бор: вафода хилоф қилмаслик, манфаат талаб қилмаслик, биров сўрашидан олдин ҳозир қилиш. Бундай одамлар тарихда бизнинг халқимиз орасида кўп бўлган. Уларни «фатийлар», «ахийлар», «айёрлар» деб ҳам номлаганлар. Жавонмардлар бир-бирлари билан алоқа боғлаб, биргаликда муайян эзгу мақсадларни амалга оширганлар. Уларнинг ўз устозлари ва низомлари бўлган. Улар ҳақида махсус китоблар ёзилиб, покиза хулқлари намуна қилиб кўрсатилган. Жавонмардлар тасаввуфни ўзлари учун ахлоқ кодекси сифатида қабул қилганлар ва кўплари тариқат пешволарига айланганлар. Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Баҳовуддин Нақшбанд жавонмардлик удумларини давом эттирган зотлардир. Халқимизга хос бағрикенглик, меҳмондўстлик, саховатпешалик, ҳимматлилик жавонмардлик анъаналарида ўз ифодасини топган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//