Ёлғон


Сақлаш
15:06 / 07.06.2023 0 653

Ёлғон – жамиятда, кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларда намоён бўладиган салбий иллат. Ёлғон сўз азалдан барча халқлар томонидан туҳмат, бўҳтон, чақимчилик, манманлик, қўрслик, қўрқоқлик, бепарволик сингари ўта жирканч иллатлар сифатда қораланиб келинган. Ёлғон сўз, ёлғон хабар жамиятда ҳам, маҳаллада ҳам, оилада ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши, кишилар орасига нифоқ солиши, оилаларнинг бузилишига, мамлакатда парокандаликнинг юзага келиши сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, ахборот-коммуникация воситалари, техника ва технологиялар тараққий этган ҳозирги даврда ёлғон хабарнинг қанчалик машъум, бузғунчи роль ўйнаши, халқаро муносабатларда алғов-далғовларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатмоқда. Дарҳақиқат, ёлғон сўз, ёлғончилик, ёлғон хабар ўзининг маъно-мазмуни, моҳияти билан кишилар ўртасидаги, жамиятдаги ҳамжиҳатликка раҳна солиб, меҳнат жамоалари, оила ва маҳаллада тинчлик-аҳилликни бузишга йўналтирилган бўлади. Шу маънода, ёлғон сўз, ёлғончилик – адолат, ҳақиқат, тинчлик-осойишталик, жамиятдаги бунёдкорлик ва яратувчанлик, ташаббускорлик ва тараққиётга тўсқинлик қиладиган маънавиятга зид иллатдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//