45 йиллик омонат


Сақлаш
21:06 / 06.06.2023 0 932

Эроннинг Зинжон шаҳрида темирчилик билан тирикчилик қилиб кун кўрган Ҳожи Ҳасан деган киши бўлган. Шаҳар бозори олдида кичик темирчилик устахонаси бўлиб, ҳунари аждоддан авлодга мерос ўтгани туфайли унинг оила аъзолари исми шарифига Налчигар рутбаси қўшиб айтилган ва эл орасида ардоқланган.

 

Ҳожи Ҳасан ҳар куни ўзининг эски велосипедида ишга келар, дўкон юмушлари билан машғул бўлар, кеч тушгач велосипедида яна уйига қайтарди. Дўсту биродарлари темирчига шалоғи чиққан уловини ташлаб юборишни қанча маслаҳат бермасин, пинагини бузмас, зеро велосипед отасидан ёдгорлик эди.

 

Бир куни шаҳар ҳокимияти ходими устахона олдида турган велосипедга эътироз билдирди. Орада келишмовчилик бўлиб, ходим ғазаби қайнаб велосипедни йўлнинг ўртасида итқитиб отганди, эски велосипед синди-қолди. Шунда Ҳожи Ҳасан индамай яроқсиз велосипедни четга олиб ишига қайтди, шаҳар ҳокимияти ходими ҳам йўлида давом этди.

 

Бир неча кун ўтиб, темирчи дўкони эшигини очгани келса, не кўз билан қарасинки, эски велосипеди жойида янги велосипед турибди.

 

У қанча уринмасин, велосипеднинг эгасини тополмади. Ҳатто ҳокимиятга мурожаат қилди, лекин биров “Бу меники эди” деб келмади. Ҳожи Ҳасан велосипедни ўзига қолдирилган омонат деб билган, бир куни эгаси чиқса бериб юбораман, деган ўйда эди, шу боис ҳеч умидсизликка тушмади. Омонатни эгасига бус-бутун топшириш учун сақлашга қарор қилди. У эгаси ўтиб қолса кўрар деб, ҳар куни эрталаб эшигини очаркан, велосипедни дўкон ёнига чиқариб қўяр, кечга эса ичкарига киритиб уйига йўл оларди. Ҳасан омонатни умрининг сўнггигача, 45 йил давомида сақлади. 2019 йил, унинг вафотидан бир йил ўтиб шаҳар аҳли ўша велосипед ёнига омонатга хиёнат қилмаган темирчи ҳайкалини ўрнатдилар.

 

 

Айтишларига қараганда, велосипед Ҳожи Ҳасаннинг ўзига аталган бўлган – унинг эски уловини яроқсиз ҳолга келтирган шаҳар ҳокимияти ходими бир оғиз кечирим сўрашга юзи бетламагану, аммо янги велосипед ташлаб кетган. Яна бир воқеа: орада темирчининг ҳайкали олдидаги улов йўқолиб қолади ва бундан шаҳар аҳли қаттиқ ғазабланади. Улар 45 йил давомида дўкондор кўз қорачиғи каби асраган омонатни бир йилга қолмай ўғри уриб кетди деган қарорга келадилар, аммо шаҳар ҳокимиятидагилар шикоятни эшитиб уларни тинчлантирадилар. Гап шундаки, шаҳар ҳокимияти велосипедга зарар етмасин деб уни шиша билан ўраб қўйиш учун олган бўлишган. Маълум вақтдан сўнг велосипед яна ўз жойига қайтарилади.

 

Гавҳар ЭШОНҚУЛОВА

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 50
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 58
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6108
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4920
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4561
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3987
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//