Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Қўлингдан келса борма!


Сақлаш
18:06 / 05.06.2023 0 892

Бир одам мажбур бўлиб, таниш савдогарнинг олдига қарз сўраб борди. Тужжор унга бирор арзигулик нарсани гаровга қўйса, пул беришини айтди. Эҳтиёжманд киши деҳқончилик қиладиган ерини савдогарнинг номига ўтказиб, қарзни қайтариш вақтини муайян қилди. Ернинг нархи олинган пулдан анча юқори эди.

 

Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар “Сенинг мендан қарзинг йўқ, бу ер меники”, деб туриб олди. Бечора одамнинг қўлидан ҳеч нарса келмади, ўйлайверганидан сиқилиб, юрак хуружига учради. Ўлими аниқ бўлгач, ўғлини ёнига чақириб, қўлига бир қоғозни бериб, деди:

 

“Агар вафот этсам, тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб, ушбу қоғозни унга берасан”.

 

Кўп ўтмай ҳалиги киши вафот этди. Ўғли унинг васиятига кўра тобутни дўкон олдидан олиб ўтаётиб, савдогарнинг қўлига қоғозни берди. Тужжор хатни ўқиб, ҳушидан кетиб йиқилди.Хатда “Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма! деб ёзилган эди.

Муҳаммад Ротиб НОБУЛСИЙ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 151
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16089
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6745
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6616
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5909
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5345
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5319
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4741
Ўзбекистон тарихи

//