Дунёқараш


Сақлаш
16:06 / 05.06.2023 0 1116

Дунё (арабча) – 1) инсонни қуршаб турган моддий ва маънавий борлиқ;

2) космик фазодаги материянинг барча кўринишлари;

3) коинот, юлдузлар олами,

4) Ер, Ер юзи, Ер шари, Ер шаридаги аҳоли;

5) кишилик жамияти (жамоа), ижтимоий муҳит, инсон фаолият кўрсатадиган макон, тузум;

6) ҳаётнинг, нарса ва ҳодисаларнинг айрим соҳалари, борлиқнинг бирор белгиси билан бирлашган бўлаги;

7) бутун олам, бутун жаҳон, дунёдаги барча одамлар, халқлар;

8) кишининг ички, руҳий ҳаёти ва у билан боғлиқ ҳодисалар мажмуи;

9) дунёвий, ҳақиқий ҳаёт.

 

Дунёқараш – 1) инсон маънавиятининг муҳим таркибий қисми, олам ва одам ҳақида бир бутун қарашлар, ғоялар тизимини англатадиган тушунча; 2) фалсафий категория. Дунёқараш инсоннинг моҳияти, оламга муносабати, дунёдаги ўрни, ҳаёт йўли, ўзлигини англашга хизмат қиладиган қарашлар тизимидир. Маънавий тарбиянинг бош мақсади соғлом ақл, эркин тафаккур ва унинг ривожига мос келадиган дунёқарашни яратишдир. Барча табиий фанлар дунёнинг илмий манзарасини акс эттирса, ижтимоий фанлар воқеликнинг ижтимоий-тарихий, ғоявий-мафкуравий манзарасини яратади. Дунёқараш «дунёни тушунтириш», «дунёни ҳис қилиш», «оламни идрок этиш» каби тушунчалар билан маънодошдир. У мафкура билан узвий алоқадор. Чунки мафкура ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини, жамиятимиз олдидаги олий мақсад ва вазифаларни ифода этади, юртимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларини бирлаштириб, буюк мақсадлар сари чорлайди, ёш авлодни ватанпарварлик, юртга садоқат руҳида тарбиялайди, уларнинг соғлом дунёқараш ва мустақил иродага эга бўлишига хизмат қилади. Шу маънода, «мафкура», «маънавият» ва «дунёқараш» тушунчалари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган, бир-бирини тўлдирадиган тушунчалардир. Зеро, мустақил фикр, соғлом дунёқараш, мустаҳкам мафкуравий иммунитетга эга, маънавий жиҳатдан баркамол инсонгина мамлакатимизда эркин, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш жараёнининг фаол иштирокчисига айланиши, юртимиз тараққиётига тўсқинлик қилаётган ҳар қандай тазйиқ ва таҳдидларга бардош бериши мумкин.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4828
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//