“Покланиш даври келди”


Сақлаш
15:11 / 12.11.2021 0 1014

 

Озод Шарафиддинов

 

       Жамият иқтисодий жиҳатдан ҳар қанча қудратли бўлмасин, маънавий устунлари заиф бўлса,  у узоқ яшай олмайди.

 

       ХХI асрнинг бизга муносиб аср бўлишини талаб қилишдан аввал биз ўзимиз ХХI асрга муносиб бўлмоғимиз керак.

 

       Ёлғон юқумли касалдек тез тарқалади – унга бир марта йўл очиб берилса, кейин селдек ҳамма ёқни қоплаб олади.

 

       Илм-фансиз, илғор технологиясиз, юксак маданий ва маънавий савиясиз бозор иқтисодиётига асосланган жамиятни қуриб бўлмайди.

 

       “Ўтмиш яхши эди” ёхуд “ўтмиш ёмон эди” дея чамалаб ўтиришнинг ўзи беҳуда гап. Лекин ўтмишда биз ўзимиз қандоқ эдик, ундан қандай чиқдик ва янги асрга нима билан кирамиз, деган савол ўринли.

 

       Одамлар бирон бир ишни жиноят кодексидан қўрққани, бошидаги қамчидан чўчигани важидан эмас, балки бошқача яшашни тасаввур этолмагани – ҳалоллик, инсоф, диёнат ички заруриятга айлангани учун қилмоғи лозим. Бунга эришмоқ учун эса ҳаётда маънавий қадриятлар ҳар қандай буйруғу кўрсатмалардан юқори турмоғи даркор.

 

       Покланиш даври келди. Энди биз янги жамиятимизни муҳаббат асосига, инсоф ва диёнат асосига қурмоғимиз керак.

 

“Тафаккур” журнали, 2019-йил 2-сон

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 140
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16016
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6706
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5889
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5327
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5280
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4700
Ўзбекистон тарихи

//