Демократик тамойиллар


Сақлаш
07:06 / 03.06.2023 0 872

Демократик тамойиллар – ҳуқуқий демократик жамият асосини белгилайдиган демократик қонун-қоидалар мажмуи. Бугунги кунда уларсиз демократияни тасаввур қилиб бўлмайди. Барча фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги ва халқнинг ҳокимият манбаи бўлиб хизмат қилиши демократик тамойиллар асосини, ўзагини ташкил этади. Ҳокимиятни монополлаштиришга йўл қўймайдиган тизимни ташкил этадиган давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига бўлиниши демократиянинг яна бир муҳим тамойилидир. Қарорларнинг кўпчилик овоз билан қабул қилиниши, озчиликнинг кўпчилик иродасига бўйсуниши ҳам демократик тамойиллардан ҳисобланади. Фуқароларнинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини (шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий) амалга ошириш – демократиянинг яна бир муҳим тамойили бўлиб, у фақат ҳуқуқий давлатдагина тўлиқ намоён бўлади. Шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллиги ҳамда юксак сиёсий маданиятини таъминлаш ҳам демократик тамойиллар руҳига мос келади демократик тамойиллар сиёсий жараёнларнинг ривожланган шакл ва усулларидан қонун доирасида, ҳар хил тазйиқ ва зўравонликларга йўл қўймаган ҳолда фойдаланиш, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув идораларининг жамиятни демократик ривожлантириш манфаатлари йўлидаги ваколатларини кучайтиришни назарда тутади. Демократик тамойилларнинг тўлиқ рўйхати катта. Бундай даражага етиш демократик тараққиёт йўлини танлаган давлатларнинг идеали ҳисобланади. Мустақиллик йилларида демократиянинг асосий тамойилларини изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиб келаётган Ўзбекистон ҳам ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашга интилиб, бу борада салмоқли ютуқларни қўлга киритмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4782
Ўзбекистон тарихи

//