Ташлаб юборилган китоблардан кутубхона ташкил этилди


Сақлаш
17:11 / 10.11.2021 0 1152

Чиқинди йиғувчилар бир неча ой давомида ташлаб юборилган китобларни тўплаб, Анқаранинг Чанкая туманида ажойиб кутубхона очишди. Ишчиларнинг бу ғоясидан хабар топган туркияликлар эса уларга китоблар совға қила бошлади. Дастлаб кутубхона фақат санитария ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун мўлжалланган бўлса, китоблар сонининг ортиши билан бу маскан қизиқувчилар билан тўлиб тошди.

 

 

 

“Биз ишчилар томонидан таклиф қилинган кутубхона ғоясини муҳокамага қўйдик. Кўпчилик уни қўллаб-қувватлаганидан сўнг лойиҳа амалга ошди. Аслида, кимдир бу китобларни шунчаки ташлаб кетаётган бўлса, кимдир уларни қидираётган эди”, дейди кутубхона очилишида бош-қош бўлган Чанкая ҳокими Алпер Тасделен.

 

 

Ҳозирда кутубхонада 6 мингдан ортиқ илмий ва бадиий адабиётлар мавжуд. Шунингдек, болалар бурчаги ҳамда илмий тадқиқотлар бўлими ҳам ташкил этилган. У ерда турк тилидан ташқари инглиз ва француз тилларидаги китобларни ҳам топишингиз мумкин.

 

 

Кутубхона санитария ходимларига тегишли бўш турган ғишт заводида жойлашган эди. Кутилмаганда мазкур лойиҳа фаолияти шунчалик кенгайиб кетдики, бугунги кунда китоблар чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларига, ҳаттоки қамоқхоналарга ҳам етказиб берилмоқда.

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

11:06 / 12.06.2026 0 22
Игнани қаердан излайсиз?

Ҳикмат

10:06 / 12.06.2026 0 21
Ўғлим, мен охирги вагондаман...

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 227
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16711
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6910
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6751
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6011
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5504
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5446
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4978
Ўзбекистон тарихи

//