Давлат мустақиллиги рамзлари


Сақлаш
15:05 / 30.05.2023 0 828

Давлат мустақиллиги рамзлари – давлат тимсоллари, яъни унинг суверенитети, миллий ўзига хослиги, иқтисодий кўрсаткичлари, ижтимоий-сиёсий тузуми, миллий мафкурасини ифода этувчи белгилар, энг муҳим ҳужжатлар, ғоялар ва тушунчалар. Давлат рамзлари мустақил давлат тимсоллари сифатида давлат байроғи, давлат герби, давлат гимни, мамлакат Конституцияси, миллий валютаси, муҳим қарор ва анъаналарида ўз ифодасини топади. Давлат мустақиллиги рамзлари давлат мустақиллигини шартли равишда белгиловчи ташқи белги, рамз ёки тимсоллардир. Улар мазкур давлатнинг тузуми, иқтисодий асослари, халқ табиати – менталитети ва бошқа муҳим белгиларини англатади. Давлат рамзлари кўп асрлик тарихга эга бўлиб, миллий давлат қурилиши ва маданий ривожланиш тарихи билан боғлиқ. Масалан, Амир Темур яратган марказлашган давлат ўзининг герби – уч ҳалқа шаклидаги тамғаси билан танилган. Соҳибқирон юришларида лашкар олдида унинг туғи – байроғи олиб юрилган. Юртимиз мустақилликка эришгач, халқимизнинг азалий орзу-истаклари, эзгу интилишлари Ўзбекистоннинг янги давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди. Республикамизда давлат рамзлари қонун томонидан муҳофаза қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1994 йил 22 сентябрда тасдиқланган ва 1995 йилнинг апрелидан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига «Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш» деб номланган 215-модда киритилган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи, давлат герби ёхуд давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилган шахс жиноий жазога тортилиши қайд этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//