Давлат тили


Сақлаш
21:05 / 26.05.2023 0 759

Давлат тили – ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёти негизида вужудга келган, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг инъикоси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик воситаси, мамлакатда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар якдиллигини ифода этадиган, давлат доирасида ва давлатлараро муносабатларда ўзаро мулоқот воситаси ҳисобланган, қонуний мақомга эга бўлган ҳамда қонун билан ҳимояланган расмий тил.

Давлат тили одатда уч йўл билан белгиланади:

1) тарихий анъана асосида муайян давлат ҳудудида истиқомат қилувчи барча халқлар мавжуд тиллардан бирини умум тил деб тан олади. У, кўпинча, шу давлатдаги кўп сонли миллатнинг тили бўлади;

2) ҳукумат, президент, парламент ёки раҳбар органлари томонидан халқаро ёки жаҳон тилларидан бири давлатнинг расмий тили деб эълон қилинади. Давлат органлари, ҳукумат идоралари ва расмий ташкилотларда ёзишмалар фақат шу тилда қабул қилинади ёки жўнатилади, шунингдек, барча музокара, муҳокама, мажлис, сессия, конференция, конгресс ва шу каби йиғинлар ана шу расмий тилда ўтказилади;

3) давлатнинг қонун чиқарувчи органи ёки мамлакат Президенти томонидан жамият ҳаётининг барча соҳаларида қўлланилиши шарт деб эълон қилинган тил.

 

Англия, Канада, Япония, Хитой, АҚШ, Швеция, Норвегия давлатларида ҳеч қайси тил давлат тили деб эълон қилинмаган бўлса-да, лекин уларда азалдан мамлакат аҳолисининг кўп қисмини ташкил қилган халқнинг тили давлат тили расмий тил сифатида тан олинган. Гвинея, Гана, Конго каби собиқ мустамлака давлатларда расмий тил сифатида собиқ мустамлакачилар тили, масалан, инглиз ёки француз тили қабул қилинган. Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам ўзбек тилига давлат мақоми берилиши жараёни осон кечмаган. 1989 йил 19 октябрда қарийб бир асрлик қарамликдан сўнг мамлакатда ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди. Шу тариқа, халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлмиш она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. 1992 йил 7 декабрда қабул қилинган Конституциямизда Давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгиланиб, мустаҳкамлаб қўйилди. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси, Конституцияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсоллардан бирига айланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//