Давлат гимни


Сақлаш
20:05 / 26.05.2023 0 756

Давлат гимни (юнонча мадҳия қўшиғи) – ҳар бир давлатнинг мақсад-муддаоларини шеърий матн ва мусиқа жўрлигида тантанали маросимларда ижро этиладиган, ўзининг қонуний мақомига эга бўлган давлат рамзларидан бири. Давлат гимни шакли ва маъно-мазмунида муайян давлатда истиқомат қилаётган миллат ва элатлар, ижтимоий гуруҳ ва табақалар мақсадлари ҳамда қарашлари акс этади. Давлат гимни ғоявий йўналиши ва акс эттириш воситалари билан бошқа мусиқий асарлардан фарқ қилади. Гимн давлат ҳаётининг барча соҳаларида беқиёс аҳамият касб этиб, сиёсий ташвиқотнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Гимнлар тантанали байрамлар, сиёсий чиқишлар, расмий давлат қабуллари, ҳарбий парадлар, муҳим меъморий ёдгорликлар – ҳайкалларнинг очилиши, аҳамиятли митинглар, тарихий саналарга бағишланган йиғинлар, йирик байналмилал ва миллий қадриятларга бағишловлар, турли давлатлар бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш, ҳарбий қасамёд қабул қилиш, халқаро олимпиада мусобақалари, кинофестиваллар ўтказиш чоғида ижро этилади. Давлат гимнининг расмий тус олиб, аста-секин халқаро алоқаларнинг таркибий қисми, давлат мустақиллиги ва халқ озодлиги рамзи сифатида эътироф этилиши Буюк француз инқилоби (1789–1793) даврида яратилган ҳамда Франциянинг давлат гимнига айланган «Марсельеза» қўшиғи билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда жаҳоннинг деярли барча мамлакатлари ўз давлат гимнига эга бўлиб, у давлат мустақиллиги ва суверенитети тимсоли ҳисобланади. Ўзбекистон давлат гимни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессиясида 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган. Унинг мусиқасини Мутал Бурҳонов, сўзини Абдулла Орипов ёзган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4782
Ўзбекистон тарихи

//