Давлат герби


Сақлаш
20:05 / 26.05.2023 0 1479

Давлат герби – давлат рамзи; давлатнинг миллий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий хусусиятлари ва давлат тузуми, жўғрофий ва бошқа белгиларини шартли равишда ифодалайдиган тамға – белги. Герб давлат муҳрида, расмий бланкаларда, фуқаролик паспортларида, муҳим ҳужжат, пул ва давлат заёмларида акс эттирилади. Гербнинг барча хусусиятлари махсус қонун ёки Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилади. Давлат гербининг пайдо бўлиш тарихи милоддан аввалги учинчи мингйилликларга бориб тақалади. Масалан, Шумер давлатининг гербида шер бошли бургут, қадимги Рим давлатиникида бургут расми тасвирланган. Давлат герби давлатнинг ўзига бўлган ишончини, ўз мустақиллигини ҳимоя этишга тайёр эканини, бунёдкорлик мақсадларини, давлат ва жамият ҳаётининг турли жиҳатларини шартли расм, белги тарзида ифодалайди. Ана шу сабабдан турли давлат гербларида қилич ва қалқон, шер ёки бургут, юлдуз, пахта, буғдой бошоқлари, қуёш, дарахт, тоғлар ва ҳоказолар тасвирини кўриш мумкин. Давлат герби ҳукуматнинг юқори бошқарув органлари, Олий суд, ҳарбий трибунал, прокуратура, дипломатик, савдо ваколатхоналари ва консуллик бинолари, сессия ва йиғинлар ўтказиладиган заллар, суд биноси заллари ва чегара устунларида акс эттирилади. Ўзбекистон давлат герби Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши сессиясида 1992 йил 2 июлда қабул қилинган. Давлат гербини ҳақорат қилган шахс Жиноят Кодексига биноан жазога тортилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15163
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4828
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//