Жалолиддин Мангуберди ва Жалолиддин Румий қариндошлигини биласизми?


Сақлаш
16:11 / 10.11.2021 0 3110

 

Жалолиддин Мангуберди 1199 йилда Хоразмда таваллуд топган бўлиб, 1169–1220 йилларда яшаган ва 1200–1220 йилларда Хоразмшоҳлар давлатини бошқарган ҳукмдор Алоуддин Мухаммад II нинг ўғли. Онасининг исми Ойчечак, Отаси Алоуддин Мухаммад II 1172–1200 йилларда ҳукмдорлик қилган Ануштегинийлар сулоласига мансуб Хоразмшоҳ Алоуддин Музаффар Такеш (ёки Абул Музаффар Такеш)нинг ўғли.

 

Жалолиддин Румий Жалолиддин Мангубердининг аммасининг невараси, яъни жияни ҳисобланади. Бу ҳақида тарих фанлари номзоди Муродулла Мирзаев илмий изланишларида келтириб ўтган.

 

Қайд этилишича, Жалолиддин Румий (Балхий) 1207 йил 30 сентябрда Афғонистоннинг Балх шаҳрида таваллуд топиб, 1273 йилнинг 17 декабрида Туркиянинг Кўния шаҳрида 66 ёшида вафот этган. Унинг отаси ислом ва тасаввуф илмининг таниқли сиймоларидан бири, «Султон ул-Уламо» («Олимларнинг султони») унвонига мушарраф бўлган улуғ зот, Кубравия тариқатининг шайхи Муҳаммад Баҳовудин Валаддир. Баҳовуддин Валаднинг отаси ўз даврининг танилган инсонларидан бири Ҳусайн ибн Аҳмад. Онаси Хоразмшоҳ Алоуддин Музаффар Такешнинг қизи Маликаи Жаҳон Аматуллоҳ Султондир.

Хулоса қилиб айтганда, Жалолиддин Румий Жалолиддин Мангубердининг қариндоши ҳисобланади. Алоуддин Музаффар Такешнинг катта қизи Маликаи Жаҳондан Жалолиддин Румий, кичик ўғли Алоуддин Муҳаммад II дан эса Жалолиддин Мангуберди сулолани давом эттирган.

 

Қизиқарли фактлар:

 

  • ·        Жалолиддин Мекбурни (ёки Мангуберди) номи “юзида холи бор” деган маънони англатади.

 

  • ·        Афсонага кўра, Чингизхон Жалолиддиннинг жасоратига тан бериб, ўзининг кўплаб ўғилларига: «Ота ўғил мана шундай бўлиши лозим», деган экан.

 

  • ·        Бугунги кунда Жалолиддин сиймоси афсонага айланди, унга ёзувчи Василий Яннинг “Мардлик қанотларида” эртак-қиссаси ва бошқа асарлари ҳам бағишланган.

 

  • ·        1999 йил Жалолиддиннинг 800 йиллик юбилейига бағишланган 25 сўмлик юбилей тангалар муомалага киритилган.

 

  • ·        2000 йилнинг 30 август куни “Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 143
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 136
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 221
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 14753
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6251
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6018
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5561
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5013
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4681
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 3976
Ўзбекистон тарихи

//