Геронтология


Сақлаш
15:05 / 26.05.2023 0 1675

Геронтология – биология ва тиббиётнинг тирик мавжудотлар, шу жумладан, инсоннинг қаришига оид қонуниятларни ўрганувчи соҳаси. Геронтологиянинг вазифаси қаришнинг илк аломатларини аниқлаш, организм ҳаёт фаолияти жараёнида уларнинг бир-бири билан алоқадорлигини белгилаш, тирик мавжудотнинг атроф-муҳитга мослашувининг омили билан боғлиқ жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат. Геронтология қарилик жараёнининг моҳияти, ўзига хос хусусиятини ўрганиш унинг ирсий, биологик, ижтимоий, маънавий ва ахлоқий жиҳатларини ҳар томонлама таҳлил қилиш имконини яратади.

Геронтологик тадқиқотлар кекса ва қари ёшдаги кишиларга хос бўлган касалликларнинг сабабларини аниқлаш, олдини олишнинг самарали чораларини ишлаб чиқишга йўналтирилган. Геронтологиянинг инсонни ўрганувчи йўналиши – ижтимоий геронтология соҳасида кекса ёшдагилар учун тинч, осойишта шароит яратиш, ҳаётини мазмунли қилиш уларнинг ҳаётий тажрибасидан ёш авлодни тарбиялаш жараёнида фойдаланиш, кексаларни жамият ишларига кенг жалб этиш масалалари ўрганилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4782
Ўзбекистон тарихи

//