Ворислик


Сақлаш
15:05 / 25.05.2023 0 635

Ворислик (арабча ворис, меросхўр, мерос қилиб олувчи) — табиат, жамият ва инсон ҳаёти ҳамда тафаккурининг доимий ўзгариши, ривожланишининг узвий боғлиқлигини ифода этувчи фалсафий тушунча. Кўчма маънода ворислик атамаси аждодлар ва авлодлар ўртасидаги узвий боғлиқлик, ота-боболар қолдирган меросга эгалик қилиш, уни асраб-авайлаб, бойитиб, келгуси авлодларга етказиб бериш жараёнининг узлуксизлигини англатиб, ўтмиш, бугунги кун ва келажакдаги воқеа-ҳодисалар ўртасидаги зарурий боғлиқликни ифода этувчи умумфалсафий тушунчадир. Ворислик ўтмиш меросига таянган ҳолда жамият тараққиётини юксак босқичга кўтариш ва бу жараённинг узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади. Айнан ана шу боғлиқлик жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий-маърифий тараққиёти, унинг мазмунан такомиллашувини таъминлайди. Ворислик жараёнини теран англаш, фан, маданият, маънавиятнинг тараққиёт қонуниятларини таҳлил қилиш, ўтмишга тўғри ва холисона муносабатда бўлиш имконини яратади. Дарҳақиқат, инсон билими ва маънавиятининг юксалиши жамият тараққиётининг илк даврларидан ҳозирги кунгача узлуксиз давом этмоқда. Ана шу жараён мобайнида инсон мукаммаллашиб, коинотни забт этди, ахборотлашган жамиятда ўз имкониятларини намоён этиб, унинг мисли кўрилмаган моддий ва маънавий тараққиётини таъминлади. Бу Ворисликнинг ижобий характерини ифодалайди. Шу боис, жамият ҳаётининг турли соҳаларини ислоҳ этиш жараёнида ворисликни таъминлаш, сақлаш ва унга амал қилиш беқиёс аҳамият касб этади.

 

Ворислик ғоят кенг қамровли тушунча бўлиб, у биринчидан, бир тарихий давр доирасидаги авлодлар аро муносабатларга (горизонтал ворислик) асосланса, иккинчидан, турли тарихий даврларда яратилган моддий бойликлар, маънавий қадриятлар боғлиқлиги ва узлуксизлигини ифодалайди. Кейинги йилларда жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларда миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз, аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган бебаҳо илмий, маданий-маърифий меросни тиклаш, асраб-авайлаш ва бойитиш, авлодлар ва аждодлараро ворисликни таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратиб келинмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар жамияти маънавиятининг юксалиши билан биргаликда замонавий талабларга жавоб берадиган баркамол ёшларни тарбиялаб вояга етказиш, келажак авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш, ворисийлик ришталарининг янада мустаҳкамланишини кўзда тутади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 13
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 223
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11609
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5942
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5360
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5281
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4728
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4149
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3721
Ўқиш пули

//