Вақт


Сақлаш
17:05 / 24.05.2023 0 866

Вақт – оламнинг асосий атрибутларидан бири бўлиб, маконнинг замонда кечишининг асосий мезони, бу жараённинг даврийлиги ва давомийлиги, чексизлигини ифода этадиган тушунча. Замон маконда чексиз бўлгани каби, макон ҳам замонда чексиздир. Вақт ана шу чексизликни аниқлаштириш, уни кун ва тун, эра, аср, йил, ой, соат, дақиқа ва сонияларга бўлиб тасаввур этишга хизмат қилади. Вақт фақат бир томонга, илгарига қараб боради. Унинг қайси нуқтада бўлгани ва қайси нуқтада якун топиши – номаълум. У объектив жараён бўлиб, уни тўхтатиб ҳам, орқага қайтариб ҳам, тезлаштириб ҳам бўлмайди. Вақт инсон умрининг мазмунини ҳам ифода этади. Вақтнинг объектив хусусиятлари инсон маънавиятининг шаклланишига, унинг ҳаёт ҳақиқатини англашига кучли таъсир кўрсатади. «Вақт – одил ҳакам», «Ҳаммасини вақт кўрсатади», «Вақтнинг ўзи тарбиялаб қўяди», «Вақтдан ўзиб бўлмайди» каби ҳикматли сўзлар ҳам вақт мезонини инсон ҳаётида қанчалик катта ўрин тутишини кўрсатади. Вақт инсон учун энг буюк қадриятдир. Жаҳон тарихидаги буюк шоир ва ёзувчилар, алломалар вақт инсонга куч-ғайрат, эзгу ишларга сарфлаш, мазмунли умр кечириш учун берилган беқиёс имконият эканини таъкидлаб, унинг ҳар бир дақиқасини қадрлашга даъват этганлар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4782
Ўзбекистон тарихи

//