Ватанфурушлик


Сақлаш
16:05 / 24.05.2023 0 728

Ватанфурушлик – Ватанга хоинлик қилиш, Ватанни сотишни англатувчи тушунча. Бундай ҳаракатлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: мамлакат манфаатларига хиёнат қилиш, ўз шахсий манфаатларини кўзлаб иқтисодий, сиёсий ва бошқа жосуслик фаолияти билан шуғулланиш, душман томонига ўтиб ўз халқи, мамлакатига қарши кураш олиб бориш, қўпорувчилик ишлари билан машғул бўлиш ва ҳоказо. Ватанфурушликнинг моҳияти ватансизлик, Ватанидан бегоналашиш каби ҳодисалар билан солиштирилганда янада ёрқин намоён бўлади. Ватанфурушлик ўз юртининг тинч ва осойишта ҳаётига, унинг озодлиги ҳамда ободлигига путур етказиш, шаъни ва обрўсини нафақат мамлакатда, балки жаҳон миқёсида поймол қилиш билан баробардир. Ватанфурушлик давлат ва жамиятнинг барқарор тараққиётига таҳдид сифатида ҳам пинҳона, ҳам ошкора тарзда намоён бўлиши мумкин. Ватанфурушликнинг кўпгина сабаблари бўлиб, улардан асосийси бойликка, пулга ружу қўйиб, Ватан манфаатларига хиёнат қилишдир. Ватанфурушлик ҳар қандай ҳолатда ҳам оғир жиноят ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг мудофаа салоҳияти, давлат хавфсизлиги ёки ҳудудий дахлсизлиги, суверенитетига зарар етказиш, душман томонга ўтиш, жосуслик қилиш, давлат ва ҳарбий сирларни ошкор этиш, мамлакатимизга қарши душманлик фаолиятини олиб бориш – буларнинг барчаси ватанфурушликнинг кўринишларидир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида бундай жиноятлар давлатга хоинлик сифатида таърифланади. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4782
Ўзбекистон тарихи

//