Ота ибрати


Сақлаш
18:05 / 23.05.2023 0 1034

Ўшанда чамаси 6 ёшлардаги бола эдим. Онам машаққатли иш кунидан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширар, ош-овқат тайёрлар эди. Бир куни вақт алламаҳал бўлган, ишдан ҳориб қайтган онаизорим доимгидек шоша-пиша биз учун кечки овқат қилаётган эди. Бир оздан кейин у отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Менинг икки кўзим нонда эди. Кимдир ноннинг куйганига эътибор берармикан, деган хаёлда кутиб турдим. Лекин отам чети қорайган нонни индамасдан чайнади ва мендан мактабдаги куним қандай ўтганини сўради.

 

Унга қайтарган жавобимни эслай олмасам ҳам, овқатдан кейин волидамнинг отамга нон бир оз ўтиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида. Отам ўша куни жилмайиб туриб, онамга “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку”. Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун унинг олдига кирдим ва ундан куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўрадим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг кун узоқ ишлаб, жуда чарчаган. Бир марта куйган нон есам, менга бирор нима бўлмайди. Лекин, ўша маҳалда айтилган биргина ёмон сўз онангни қаттиқ жароҳатлаган бўлар эди”, деди. Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Аммо, айниқса биз – ёши катталар ёнимизда улғайиб келаётган ёш авлод учун ҳар бир ҳаракатимизнинг тарбия эканлигини унутмайлик.

 

Ҳиндистоннинг собиқ президенти, жамоат арбоби Доктор Абдул Қаламнинг кундаликларидан олинди.  

Шуҳрат САТТОРОВ таржимаси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 51
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 58
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6110
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4920
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4561
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3987
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//