Буюк томошадан сўнг ҳам парда туширилади


Сақлаш
17:11 / 09.11.2021 0 929

 Чингиз Айтматов

 

·        Коинот миқёсида олганда, инсон умри – пашша умридай гап. Бироқ инсонга тафаккур ато қилинганки, шу нарса унинг умрини узайтиради.

 

·        Инсон қалби – жумбоқ тўла қутича.

 

·        Ҳокимият бу – болтанинг тиғи, демократия – болтанинг сопи. Лекин ҳеч қачон унутмаслик керакки, болта сопини халқ ўзининг қудратли қўлларида тутиб туради.

 

·        Биз бирор даҳонинг қаерда туғилганига қараб унинг қайси миллатга мансуб эканини аниқлашга киришамиз. Ҳар бир тадқиқотчи уни ўз томонига тортқилайди... Боболаримиз Туркистон деб аталмиш умумий уйда яшаган, битта тилда сўйлашиб, битта тилда ёзган бўлса, хўш, нима учун биз йўқ жойдан муаммо чиқариб, бошимизни оғритишимиз керак экан? Бундай асоссиз баҳс-мунозараларнинг кимга кераги бор? Нима учун бой ва мураккаб меросимизни биргаликда синчиклаб ўрганиш борасида ҳеч ким бош қотирмайди?! Ёки бу ҳол империя давридан қолган “бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилавер!” деган ғоянинг узвий давомимикан?..

 

·        Халқнинг умрбоқийлиги – унинг тили биландир.

 

·        Ватанни бир ёққа олиб кетиб бўлмайди. Фақат соғинчу армонимизни олиб кетамиз. Агар ватанни хуржун каби олиб юриш мумкин бўлганда, у сариқ чақага ҳам арзимасди.

 

·        Худога муҳаббат билан тўлмаган дил иллатларга тўлади. Инсонга муҳаббат ила лиммо-лим бўлмаган дил ҳам вовайлоким, ўликдир.

 

·        Ҳар қандай, ҳатто буюкдан-буюк томошадан сўнг ҳам парда туширилади.

 

 

“Tafakkur” журнали, 2018 йил 3-сон

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16267
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//