Ўлим бир нави, яшамоқ ундан анча қўрқинчли – Машҳур француз ёзувчиси Виктор Гюгодан иқтибослар


Сақлаш
17:05 / 23.05.2023 0 1134

Кулиш учун бахт келишини кутманг, эҳтимол, кулишга улгурмасдан ўлим келар.

 

* * *

Ҳамма ўлади, аммо ҳамма ҳам яшай олмайди.

 

* * *

Яхши аёл ва яхши эркак бирга яшай олишмайди. Чунки аёллар ёмон эркакларга ошиқ бўлишади, яхшилар билан эса дардлашишади.

 

* * *

Ҳаётдаги энг катта саодат борлигингча севилмоқдир.

 

* * *

Ўлгандан кейин яшашни истасангиз ё ўқишга арзийдиган нарсалар ёзинг, ёҳуд ёзилишга арзийдиган нарсаларни яшанг.

 

* * *

Қўлингиздан келса бир мактаб очинг, бу билан бир қамоқхона камайишга эришасиз.

 

* * *

Инсон муҳаббат борасида гапиролмадими, демак у ҳеч кимни севмаган.

 

* * *

Аёлни яратган Тангри, севимлига айлантирган эса иблисдир.

 

* * *

Аёллар кўп нарсани кечириши мумкин, бироқ ҳеч қачон унутишмайди.

 

* * *

Буюк инсонлар одатда ёлғизликда камолга етишади.

 

* * *

Ўлим бир нави, яшамоқ ундан анча қўрқинчли.

 

* * *

Ҳеч ким йўқотганларини унута оладиган қадар қудратли эмас.

 

Тўпловчи ва таржимон:

Раҳмат БОБОЖОН

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 107
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 118
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15762
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6548
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6543
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5847
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5285
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5180
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4576
Ўзбекистон тарихи

//