Эрк ва мустақиллик менинг характеримни белгилайди – Мустафо Камол Отатуркдан иқтибослар


Сақлаш
18:05 / 22.05.2023 0 872

1. Батамом эркинлик фақат иқтисодий мустақиллик билангина келади.

 

2. Янги мамлакат қуриш учун эски ишларни унутмоқ лозим.

 

3. Мени кўрмоқ – айнан қиёфамни кўришни англатмайди. Агар сиз ўй ва ҳисларимни тушунсангиз, шунинг ўзи кифоя.

 

4. Агар кун келиб менинг сўзларим илмга тўғри келмаса, илмни танланг.

 

5. Уруш муқаррар ва тирик қолмоқ учун зарур бўлмоғи лозим. Агарки, миллат ҳаётига хавф йўқ экан, уруш қотилликдан бошқа нарса эмас.

 

6. Инсоният аёл ва эркакдан ташкил топган. Шундай экан, битта жинсни улуғлаб, бошқасига эътибор қилмай қандай тараққиётга эришиш мумкин?

 

7. Шамшир билан жангга кирган алал-оқибат омоч билан уришаётганга енгилур.

 

8. Ўқитувчилар миллатларни қутқарувчи кишилардир.

 

9. Ўз эрки ва ҳаётини хавфга қўйиб жангга кирган халқ ҳеч қачон енгилмайди.

10. Икки тарафлама муҳаббат ва ҳурмат бор ерда ишонч ва итоат бор. Ишонч ва итоат бор жойда интизом бор. Интизом бор – хотиржамлик бор. Хотиржамлик борида эса муваффақият бор.

 

11. Бировга бир қарич тупроғимизни бермасмиз, бировнинг тупроғига ҳам кўз олайтирмасмиз.

 

12. Эрк ва мустақиллик менинг характеримни белгилайди.

 

Алишер ФАЙЗУЛЛАЕВ тайёрлади

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 76
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16405
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6826
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6671
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5952
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5412
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5381
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4854
Ўзбекистон тарихи

//