Бошқарув маънавияти


Сақлаш
15:05 / 22.05.2023 0 952

Бошқарув маънавияти маънавият тамойилларининг бошқарув соҳасида намоён бўлиши, раҳбарга хос маънавий фазилатлар, жамият ва давлат ҳаёти, барча соҳалардаги бошқарувнинг маънавият талабларига мос бўлишини англатувчи тушунча. Маълумки, мустабид тузум давридаги бошқарув жараёнида кишилар онгига бир томонлама маънавият ягона мафкура доирасида сингдирилар, у воқеликдан йироқ, мавҳум ва алоҳида мавқега эга бўлган жамият «элитасига хос» бошқарув маънавияти шаклида намоён бўлар эди. Бу даврга хос бўлган бошқарув тамойилларининг мутлақлаштирилиши оқибатида жамият манфаати охир-оқибатда шахс манфаатига қарама-қарши қўйила бошлади. Бундай мафкуранинг инсон манфаатларини ифода этмаслиги, унинг миллийлиги ва ўзига хослигининг инкор этилиши жамият аъзоларининг тарғиб этилаётган ғоя ва қадриятлардан, эътиқод ва ишончдан бегоналашувига, иккиюзламачиликка олиб келди. Ваҳоланки, ҳар қандай бошқарув фаолияти муайян ҳудудда истиқомат қилаётган халқ ва миллатнинг маънавий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бошқарув маънавияти қандай соҳага тегишли бўлмасин, бу борада фаолият юритаётган инсонларни ёруғ келажак сари етакловчи, уларнинг истиқболини ифодаловчи асосий омилдир. Шунинг учун шахс маънавияти жамоа ҳаёти ва бошқарувида қарор топган қадриятларга мос келмаган ҳолларда ходим ва бошқарув тизими ўртасида зиддият юзага келади.

 

Айнан шунинг учун ҳам бошқарув бўғини муайян жамиятда эъзозланувчи қадриятларнинг акс этиши унинг бошқарув самарадорлигининг муҳим омили сифатида эътироф этилади. Шу боис мамлакатда давлат ва жамият бошқарувининг барча бўғинларида маънавий қадриятларимиз ва миллий ғоямизга таянган ҳолда раҳбар ходимларнинг янги авлодини шакллантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15166
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6174
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4829
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4231
Ўзбекистон тарихи

//