Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ)


Сақлаш
15:05 / 19.05.2023 0 967

Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ)1945 йилда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун тузилган, миллатларнинг умумманфаатини ифода этадиган, дунё давлатларининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг нуфузли халқаро ташкилот. БМТнинг мақсади – халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, бунинг учун тинчликни бузувчиларга қарши биргаликда чоралар кўриш; халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойили асосида барча миллатлар ўртасида дўстона муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш; иқтисодий, ижтимоий, маданий ва инсоний характердаги халқаро муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликни амалга ошириш. БМТ қароргоҳи Нью-Йоркда, Женевада эса БМТнинг Европа бўлими жойлашган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси БМТ Иқтисодий-ижтимоий Кенгашининг ёрдамчи органи бўлиб, унинг таркибига 1946 йилнинг 15 февралида тузилган Иқтисодий-ижтимоий Кенгаш сессиясида 3 йил муддатга сайланадиган вакиллар киради. Комиссия фаолияти БМТ Низоми тамойилларига қатъий амал қилиш асосида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, бу борадаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатлараро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган. Унинг фаолиятига БМТ иқтисодий-ижтимоий Кенгаши ва Бош Ассамблеясига инсон ҳуқуқлари ҳимояси масалалари бўйича тавсиялар ва маърузалар тақдим этиш, шунингдек, шу соҳага оид Халқаро конвенциялар лойиҳаларини тайёрлаш киради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 122
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 131
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15899
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6638
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6576
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5868
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5308
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5222
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4642
Ўзбекистон тарихи

//