Бизнес маънавияти


Сақлаш
17:05 / 18.05.2023 0 654

Бизнес маънавияти – кейинги йилларда маънавият соҳасига кириб келган, бизнес билан шуғулланадиган кишиларнинг бутун умри давомида кучига куч қўшишга, ақл, идрок ва заковатини кенгайтириб, мустаҳкамлашга хизмат қиладиган тушунча. Маънавият ва маънавий бойликлар давлат, ташкилот, фирма, корхона ва бизнесменнинг бебаҳо хазинаси ҳамда тараққиёт манбаидир.

 

Бизнес соҳасида маънавий-ахлоқий меъёрларни унчалик менсимайдиган баъзи тадбиркорлар кўпроқ муваффақиятга эришаман деб ўйлайди. Уларнинг назарида агар аҳлоқий тамойилларга риоя қилинмаса, ютуқ ёки фойдани тезроқ қўлга киритиш мумкин. Масалан, мижозларни ёки шерикларни алдаган бизнесмен ҳалол тадбиркорга қараганда кўпроқ фойда кўриши мумкин. Лекин бу фойда қисқа муддатли, бир ёки икки маротабалик бўлиб, ҳар доим ҳам шу йўл билан фойда кўриб бўлмайди. Мижозлар ва шериклар бундай бизнесмен томонидан бир-икки марта алдангандан кейин у билан алоқани узади. Бу эса охир-оқибат унинг банкротликка учрашига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бозор муносабатлари ривожланиб борган сари фирибгар ва алдоқчиларнинг имкониятлари камайиб боради. Чунки ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари кучли ҳимоя қилинади, ошкоралик таъминланади. Бу ҳолатлар эса фирибгарлар ва алдоқчилар, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятини чеклаб қўяди. Иккинчи томондан, бозор муносабатларининг юқори даражада ривожланиши учун жамиятдаги ахлоқий муносабатлар муайян даражада ривожланган бўлиши керак. Маънавий муносабатлар кўп қиррали ва мураккаб ҳодиса. Ана шу мураккаб тизимнинг иқтисодий муносабатлар билан бевосита алоқадор бўлган ҳалоллик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, адолат, виждонлилик каби жиҳатлари бозор муносабатларининг ривожланиш даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Бизнес ахлоқи маънавияти унинг таркибий қисми бўлиши билан бир вақтда унинг ҳосиласи ҳамдир.

 

Маънавият инсон тафаккури, ақл-заковати, бутун фаолиятини тизгинлаб турувчи ҳодисадир. Инсон ақли қанчалик ўткир ва қудратли бўлмасин, унинг маънавияти тубан бўлса, бу ақл ва заковат вайронкор кучга айланади. Вайронкор куч эса шахснинг атрофидагиларга, жамиятга, оиласи ва ўзига ҳам катта зарар етказади. Соғлом маънавият ва унинг таркибидаги умуминсоний қадриятлар инсон ақл-заковати, куч-қудратини бунёдкорлик сари йўналтиради. Юксак маънавият ва инсоний аҳлоқнинг шу жиҳатлари Бизнес маънавияти ва хулқида мужассамлашган тақдирдагина у бизнесменнинг ўзига ҳам, фаолият соҳасининг ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 13
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 223
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11609
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5942
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5360
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5281
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4728
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4149
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3721
Ўқиш пули

//