Бидъат


Сақлаш
17:05 / 18.05.2023 0 831

Бидъат (арабча янгилик) – анъанавий диний ақидаларга бирор янгилик киритилишини англатувчи тушунча. Қадимда у динларнинг вужудга келиши ва тараққиёти жараёнида қўшилган урф-одат ва маросимлар, турли ўзгартиришлар киритиш, динни ислоҳ этиш ниқоби остида уни бузишга ҳаракат қилиш, диндорларни чалғитиш, тўғри йўлдан адаштириш тарзида тушунилган.

 

Ҳозирги вақтда эски урф-одат, расм-русум сифатида талқин этилади. Маълумки, ислом араб бўлмаган мамлакатларга жорий этилганда, маҳаллий халқларнинг урф-одатлари, дунёқарашига муайян даражада мослаштирилган эди. Чунончи, аждодлар мозорларини зиёрат қилиш, дуои фотиҳа ўқиш савоб иш саналади. Аммо XX асрнинг сўнгги чорагида авж олган ақидапараст оқимлар, масалан, ваҳҳобийлик бундай амалларни бидъат (гуноҳ) деб ҳисоблайди. Улар тасаввуф ва тариқатни, умуман, улар назарида Қуръон ва Суннатга асосланмаган ҳар бир нарсани бидъат деб билади. Бироқ диний уламолар исломга қувват берадиган, унинг маърифий такомилига хизмат қиладиган янгиликларни маъқуллаганлар. Шу асосда «жоиз янгилик» ва «ножоиз янгилик» тушунчалари келиб чиққан. Бидъат тушунчаси диний фундаментализмнинг таянчларидан биридир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//