Беғараз(лик)


Сақлаш
16:05 / 18.05.2023 0 789

Беғараз(лик) – 1) шахснинг маънавий қиёфасига хос хусусият, камтарлик, бошқаларнинг ҳаётига аралашмаслик, ўзгалар мақсадларига халал бермаслик, хусусиятларига, ҳасад, кўра олмаслик, бахиллик, бузғунчилик, ўғирлик, ғийбатчилик, манфаатпарастлик ва бошқа шу каби иллатлардан холилик сифати;

2) бир инсон томонидан бошқа бир инсонга эзгу, холис ният билан қилинадиган моддий, маънавий ёки бошқа бирор бир турдаги ёрдам, кўмаги эвазига ҳеч қандай қайтимга умидвор бўлмаслиги, таъма қилмаслигини билдирувчи тушунча. Беғаразлик халқимиз тарихида азалдан муҳим аҳамият касб этиб келган. Энг кўҳна бебаҳо ёдгорлигимиз Авестода ифодаланган «Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал» тамойилида беғаразлик ғояси тажассум топган. Халқимиз орасида кенг тарқалган Ҳотамтой тимсолида ҳам беғараз инсон фазилати намоён бўлади. Юртимизда яшаб, ижод этган кўплаб алломаларнинг ҳаёт тарзи, беғаразликнинг ёрқин тимсолидир. Ўрта асрларда жуда машҳур бўлган жавонмардлик тариқатида беғаразлик, саховатпешалик ғоят муҳим мазмун касб этган. Беғаразлик шунингдек, гуруҳ, ташкилот, корхона, жамият, давлат фаолиятида моддий ёки маънавий ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш орқали намоён бўлади. Масалан, мустақиллик йилларида мамлакатимиз томонидан моддий қийинчиликларни бошидан кечираётган ёки табиий офатдан зарар кўрган қўшни республикаларга моддий ёрдам кўрсатиш, жаҳондаги турли давлатларга БМТ, ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, Қизил ярим ой ва бошқа халқаро ташкилотлар, шунингдек, бошқа давлатлар томонидан моддий ва маънавий кўмак уюштирилиши беғаразликка мисол бўла олади. Шу маънода, беғаразликни инсонлар ёки жамиятларга хос ижобий сифатларни яхлит ҳолда ифодалайдиган тушунча сифатида таърифлаш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//