“Зараркунанда”


Сақлаш
16:05 / 17.05.2023 0 964

СУҲБАТ

– Бу нарса кичкина бўлганига қарамай кўп иш бажаради, шуниям ҳисобга олинг. Сигаретангизни филтирлайди, иссиқлигини ўзида тутиб қолади, камига қўлингизга тамаки ҳиди ўтиришига йўл қўймайди.

– Хўш, нархи қанча?

– 35 доллар. Келиштириб бераман.

– Ўҳ-ҳў, қиммат экан роса?

– Ўлим бошқа жойда бунчалик арзонга сотилмайди, ука...

 

“ЗАРАРКУНАНДА”

Сўнгги йилларда қайноқ ижодий жараёнда яшаб ўнлаб китоблар чиқарган шоир бир кун шогирдига нолиди:

– Эй, уйни таракан босиб кетди. Бошим қотган, нима қилишни билмай гарангман...

Шогирд мўмин юз-кўзини ўйнатиб:

– Мен биламан йўлини, – деди, – ҳар кун ишдан келганингизда ярим соат-бир соат шеър айтинг, зерикканидан ўлиб қолишади шунда бечоралар...

 

ЗАМОНАВИЙ ДОМЛА

Маъруза хонаси жимжит эди. Фақат домланинг йўғон овози эшитилар, у ярим соатдан бери тинмай гапирарди.

– Бу домланинг ихтисослиги нима экана? – деди Бекмурод курсдошига.

Ёзишдан бўшамаётган Муҳаммад:

– Бу домла... – дедию сўзи кесилди.

– Бу домланинг ихтисослиги қўрқитиш, талабани йилдан-йилга қолдириш фанлари докторини ҳам олган, – деди уч йилдан бери шу курсда ўқиётган Бахтиёр.

 

“ТИЛАК”

У ҳар кунги одатига мувофиқ янги пивохонага кирди. Яқинда очилганмиш бу ер. Ярим соат навбат кутгач, доим ичадиган “баночний”сидан олди. Ёш сотувчи пулни олгач, жилмайди:

– Саломат бўлинг!

 

Раҳмат Бобожон

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 108
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 282
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12407
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6024
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5602
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5359
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4812
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4314
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3759
Ўқиш пули

//