Бебурд(лик)


Сақлаш
21:05 / 16.05.2023 0 828

Бебурд(лик) – кишининг салбий психологик хусусияти бўлиб, мазкур ибора лафзсизлик, субутсизлик, қатъиятсизлик сўзлари билан маънодош тушунча. Бебурдлик ижтимоий ҳодиса сифатида нафақат инсонни, балки бутун бошли жамиятни таназзулга етакловчи иллат сифатида ифодаланади. Бебурдликнинг аломатлари сўзда турмаслик, ваъдага вафо қилмаслик, қатъиятсизлик ва мунофиқлик кабиларда намоён бўлади. Бебурдлик инсон учун оғир дард бўлиб, бошқаларда салбий таассурот уйғотади.

 

Атрофдагиларнинг ишончини йўқотган субутсиз ва мунофиқ кимсалар ўзлигидан ҳам маҳрум бўлади. Инсоннинг ички дунёси, ҳаётий тамойиллари, хулқ-атвори, юриш-туришига қараб у мансуб бўлган миллат ва жамият ҳақида хулоса чиқарилади. Масалан, юксак маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, умуминсоний фазилатларни ўзида мужассам этган, ўз сўзида собит мард ва жасур инсонлар халқ обрў-эътиборига сазовор бўлса, жамият қонун-қоидаларига риоя қилмайдиган ахлоқсиз, худбин, мунофиқ ва бебурд кимсалар эл нафратига дучор бўладилар. Кишининг хулқ-атвори унинг дунёқарашига бевосита боғлиқдир. Ота-онасини эъзозлайдиган, қатъиятли, аҳдига вафодор, жасур ва мард инсонлар буюк ишларга қодир бўлади. Улар ҳеч қачон Ватанга хиёнат қилмайди, миллий равнақи ва юрт фаровонлиги йўлида жонини ҳам аямайди, бор истеъдоди ва салоҳиятини мамлакат тараққиётига сафарбар этади. Сўзининг устидан чиқмайдиган, атрофдагиларга бефарқ, қатъиятсиз, бебурд ва мунофиқ кимсалар ўзи туғилиб ўсган Ватанига хиёнат қилишгача бориши мумкин.

 

Мустабид тузум давридаги баъзи бебурд амалдорларнинг қатъиятсизлиги ва иродасизлиги, ўз манфаатини халқ манфаатидан, ўз тинчини юрт тақдиридан афзал билгани сабабли мамлакатимиз ҳақида турли хил нохуш тасаввурлар уйғонишига сабаб бўлган эди. Бугунги кунда одамларимиз, жамиятимиз мафкурасида Ватан, юрт ғояси устувор бўлмоғи, айниқса, ёшларимизни юксак билимга эга бўлган, ўз сўзида собит турадиган, мард, жасур ва қатъиятли инсонлар этиб тарбиялаш – бугунги куннинг муҳим вазифасидир. Бундай авлоднинг вояга етиши давлатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, мамлакатимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашининг мустаҳкам гаровидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 84
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//