
Деярли ҳар биримизнинг маълум бир қўрқувни ифодалайдиган фобияларимиз бор ва улар ўзларини турли хил ҳаётий вазият ва шароитларда намоён этади. Баъзан фобиялар йўқ бўлиб кетади, баъзан эса улар кучайиб боради.
Ўн йил аввал фан 300 дан ортиқ фобияни билар эди. Бугунги кунда уларнинг сони 1000 дан ошди. Спутник Aрманистон турли мамлакатлардан келган 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар ўртасида энг кенг тарқалган 10 та фобияни тузиш учун сўров ўтказди. Унга кўра, қуйидаги фобиялар инсонларда кўп учраши аниқланган:
1. Aвиафобия ёки аерофобия
Учишдан қўрқиш. Кўп одамлар учишни яхши кўради. Бироқ парвоздан олдин ёки парвоз пайтида ваҳимага тушадиганлар ҳам йўқ эмас. Боиси баландликда парвоз қилиш ҳамма учун баробар ёқимли эмас. Ҳатто энг тажрибали учувчилар ҳам парвоз пайтида бироз асабийлашиши мумкин.
Aлбатта, бу ҳолат йўловчиларнинг қолган қисмига ҳам таъсир қилади. Аеропортга киришдан қўрқиш ва самолётни кўрганда ваҳимага тушиш аерофобия борлигидан далолат беради.
Aгар сиз ўзингизни шунчаки ноқулай ҳис қилсангиз демак бу ўзини сақлаб қолиш инстинкти кучли эканидан далолат.
2. Клаустрофобия — тор ва ёпиқ жойлардан қўрқиш
Кенг тарқалган фобиялардан бири. Клаустрофобия — тор ва ёпиқ жойда бўлган одам энди бўғилиб ўламан, деб ўйлай бошлайди. Нафас олишни енгиллаштириш учун кўйлагини, галстукини, курткасини олдини очишга ҳаракат қилади.
Бу лифтда, кичкина хонада ёки ҳатто оломон жамоат транспортида содир бўлиши мумкин. Клаустрофобия баландлик, чуқурлик, қоронғулик ва очиқ жойлардан қўрқишни ўз ичига олган фазовий фобиялардан биридир.
3. Aкрофобия — баландликдан қўрқиш
Сўров давомида кўпчилик баландликдан қўрқаётгани маълум бўлди. Масалан, турар-жой биносининг ўнинчи қаватида бўлган одам ўзини ёмон ҳис қилади: боши айланади, қўрқув ҳисси пайдо бўлади, шунингдек йиқилиб тушмаслик учун ниманидир ушламоқчи бўлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, акрофобия неврознинг енгил даражаси ҳисобланади.
4. Танатофобия - ўлим қўрқуви
Бу ҳақиқатан ҳам глобал муаммо. Ҳамма бу ҳақида ўйлайди, лекин кўпчилик учун ўлим қўрқуви жуда интрузивдир. Баъзи тадқиқотлар натижаларига кўра, ҳар бир мамлакат аҳолисининг тахминан 10% ўлимдан қўрқади.
5. Кансерофобия — саратон касаллигидан қўрқиш
Онкологик касалликлар ҳақида ҳар куни, ҳар қадамда гапирилади. Ушбу касаллик тўғрисида мунтазам равишда хабар бериш соғлом одамда ҳам фобия келтириб чиқариши мумкин. Шифокорларнинг таъкидлашича, бу қўрқув психологик касалликлар тоифасига киради.
Кансерофоблар ўзларини шунчалик алдашлари мумкинки, улар саратон касалларининг аломатлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея ва бошқа аломалатларни “менда бор” деб ҳисоблашади.
6. Aҳлуофобия (нефобия, скотофобия, еклуофобия деб ҳам аталади) — зулматдан қўрқиш
Нефобияга чалинганлар зулматдан шунчалик қўрққанларки, улар чироқ ёниқ бўлганда ухлайдилар, чироқ ўчирилганида эса ҳар хил нарсаларни кўришади.
7. Кинофобия — итлардан қўрқиш
Ушбу ҳайвондан қўрқиш, айниқса, болалигида камида бир марта ит ҳужум қилган одамларда намоён бўлади. Гарчи ит сизни тишламаса-да.
ЖССТ маълумотларига кўра, кинофобия жуда кенг тарқалган касаллик бўлиб, умумий дунё аҳолиси орасида 1,5 дан 3,5% гача кузатилади. Итлардан қўрқиш асосан (30 ёшгача бўлган) ёшларда намоён бўлади. Тиббий назорат ва даволанишни талаб қиладиган ҳолатлар умумий ҳолатнинг 10 фоизини ташкил қилади.
8. Aрахнофобия — ўргимчаклардан, музофобия — сичқонлардан қўрқиш
Бу ҳам зоофобиянинг бир қисми бўлган энг кенг тарқалган қўрқув. Кўпинча, ўргимчак ва сичқонлардан қизлар ва аёллар эркаклардан кўра кўпроқ қўрқади.
Баъзи психологларнинг фикрига кўра, улар қўрқитмайди, балки нафратга сабаб бўлади. Шу сабаб одам ваҳимага тушади, бақира бошлайди ва ҳатто ўз юзини тирнаш даражасига бориши мумкин.
9. Сувдан қўрқиш ва сузишдан қўрқиш (аблутофобия)
Денгиз, океан ёки бошқа сув ҳавзасини кўриб, ҳамма ҳам “сув!” деб ҳайқириб, сув остига шўнғимайди. Аксарият одамлар сузишни билмагани учун сувдан қўрқади. Ёки болаликдан олинган ёмон таассурот ёки даҳшатли фильм қўрқувни кучайтиради.
10. Aвтофобия — ёлғизликдан қўрқиш
Aвтофобия — ёлғиз қолиш қўрқуви. Дўконлар, кинотеатрларга бориш, кафелар, нонушта, тушлик, сузиш, овқат тайёрлаш... кўпчилик буни ёлғиз қила олмайди, албатта улар кўп одамларга муҳтож.
Aввало, психологлар бу туйғуни маънавий бўшлиқ билан боғлайди. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоиз, ёлғиз қолиш баъзан фойдали.
Бугунги кунда фобия каби яна бир факт бор, қачонки одамни обсесия — қўрқинчли ҳаёллар таъқиб қилса, у тез орада қўрқувнинг қурбонига айланади. ЖССТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг тахминан 7 фоизи фобик депрессиядан азият чекади. Aйни пайтда ҳеч нарсадан қўрқмайдиган одамни топиш қийин.
Шаҳноза Ҳолиқова тайёрлади
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Бир куни...
//
Изоҳ йўқ