Бадиийлик


Сақлаш
19:05 / 16.05.2023 0 693

Бадиийлик – адабиёт фанининг асосий категорияси ҳисобланиб, борлиқни, реалликни акс эттириш, инсоннинг оламга бўлган эстетик муносабатларини ифодалашнинг ўзига хос шакли, воқеликни англаш ва идрок этиш, бадиий тимсоллар орқали тасвирлаш усули.

 

Бадиий ижод – адабиёт ва санъат феномени, илҳом билан боғлиқ маънавий ҳодисалардан бири, эстетик ижод шакли. У тарихий мазмунга эга бўлиб, санъат ва адабиёт турлари йўналишлари билан боғлиқ. Инсоният тараққиётининг турли даврларида классицизм, романтизм, танқидий реализм, натурализм каби йўналишлар ҳамда шундай бадиий ижод усуллари шаклланган ва ривож топган.

 

Бадиий адабиёт – жамият ва халқ маънавиятида муҳим ўрин тутадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги бадиий сўз санъати. Бадиий адабиёт қадим-қадимлардан дастлаб халқ оғзаки ва ёзма ижод намуналари тарзида юзага келган, мусиқа ва драматик санъатга хос хусусиятлар: ҳаракат, сўз ва мусиқа билан алоқада бўлган. Бадиий адабиётда инсоннинг меҳнат фаолияти, мифологияси, тарихий, диний қарашларини ифодалаган. Қўшиқнинг аста-секин маросим томошаларидан ва сўзнинг қўшиқдан ажралиб чиқиши, шеър ёки насрий асарни оғзаки ижро этишдан ёзма ҳолатга ўтилиши ва унинг кейинги мукаммаллашуви жамиятнинг турли миллий-тарихий шаклдаги давомли тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ. Ёзувнинг пайдо бўлиши адабиётнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этган. Натижада оғзаки ҳикоя ва қўшиқ шаклидаги адабиёт ўқиш, англаш мумкин бўлган ёзма адабиётга айланди. Бадиий адабиёт киши онгидаги ҳар бир нарсани ифодалашга, уни чексиз масофа ва даврларгача етказа олишга, ҳаётни бир пайтнинг ўзида кўп жиҳатлари билан қамраб олиш имкониятига эгадир. Ҳаётнинг серқирралиги, ижтимоий муносабатларнинг мураккаб ва чигаллигига қараб бадиий адабиётда уларни тасвирлашнинг эпос, лирика ва драма каби ўзига хос шакллари бўлиб, уларнинг ҳар бири турли жанрларни ўз ичига олади. Бадиий адабиёт норматив, оғзаки сўзлашув тилини, шева ва касб-ҳунарга оид тил бирликларини қамраб олади. Шунинг учун бадиий адабиёт тили адабий тилга қараганда кенг қамровли бўлиб, умумхалқ тилининг ривожланишига катта ҳисса қўшади. Бадиий адабиёт нафақат ҳаётнинг ҳаққоний инъикосини яратади, балки кишиларнинг эстетик туйғу ва тафаккурини тарбиялаш, баркамол инсон бўлиб шаклланишида фаол иштирок этади. Бадиий адабиётнинг бош вазифаси эса инсон қалбида эзгуликка муҳаббат, ёвузликка нафратни уйғотишга қаратилади. Хуллас, бадиий адабиёт инсоннинг маънавий юксалишига фаол таъсир кўрсатувчи омилдир.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 84
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//