Аҳура Мазда


Сақлаш
18:05 / 16.05.2023 0 868

Аҳура Мазда – Авесто таълимотида зулм ва қабоҳат эгаллаган дунёга, шу жумладан, умидсизликка учраган кишилар қалбига ёруғлик, эзгулик нурини таратувчи, кишиларни ўз кучига, келажакка ишончини мустаҳкамлашга ва унга йўналтирувчи қудратли куч сифатида мадҳ қилинади.

 

Аҳура Мазда – қудратли, дунёвий ақл маъносини ифода этади. Милоддан аввалги 2-мингйилликнинг охирлари ва 1-мингйиллик бошларида Амударё этакларига келиб ўрнашган қабилаларда монотеистик (яккахудолик) дунёқарашга катта эҳтиёж юзага келади. Турли тотем, санам ёки тангриларга сиғинган бу қабилаларнинг эътиқодларини бир ғоя атрофида бирлаштириш, ерли халқ ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш учун воҳадаги барча кишиларнинг дунёқарашларига мос тушадиган, келажак орзу-умидларининг ифодаси сифатида изчил ғоялар тизимининг яратилишига зарурат туғилади. Бундай тизимни бутун оламнинг қудратли ҳукмдори бўлмиш якка худо тимсолини яратиш орқали эришиш мумкин эди. Ана шундай тарихий зарурат туфайли якка худо – Аҳура Мазда тўғрисидаги тасаввурлар шаклланди. Аҳура Маздага эътиқод қилишга даъват этиш пайғамбар Зардушт фаолияти орқали амалга оширилди. Зардушт таълимоти кишиларни ягона тангри атрофида уюшишга чорлаш орқали ерда якка қудратли қавийлар-кайлар (подшолар) салтанати атрофида жипслашишга чақирувчи, улуғ мақсадлар сари йўналтирувчи ўз даврининг мафкураси бўлиб шаклланди.

 

Аҳура Маздани Хоразмда – Хурмуз, Эронда Ормозд, юнонларда эса Армузд деб аташ расм бўлган. Аҳура Мазда образи ўрта Ер денгизи бўйларида, Эрон империясига қарам бўлган шаҳарларда ҳам кенг тарқалган. Бу тимсолнинг таъсирини ҳатто юнон фалсафасида ҳам кузатиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//