Аҳолининг руҳи ва кайфияти


Сақлаш
18:05 / 16.05.2023 0 704

Аҳолининг руҳи ва кайфияти – жамиятнинг умумий ирода ва интилишини ифода этадиган тушунча. Аҳолининг руҳи деганда жамиятнинг умумий орзу-интилишлари қандай мақсадлар сари йўналгани, унинг сафарбарлик даражаси тушунилади. Муайян шахслар ва жамоалар вакиллари ўз халқи руҳининг ифодачиси ҳисобланадилар. Масалан, Алишер Навоий – ўзбек халқи руҳининг ифодачиси. Аҳолининг руҳи халқнинг тилида, диний қарашлари, маънавияти ва маданияти, анъана ва қадриятларида намоён бўлади. Аҳолининг руҳи ва кайфияти узоқ давом этадиган ва ўзига хос тараққиёт натижаси бўлган ҳодисадир. Унга ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланиш, тарихий ривожланиш, миллатлараро муносабатлар, маданий ривожланиш ва шу каби бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Аҳолининг руҳи ва кайфияти ислоҳотлар ва ўзгаришларни самарали амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16187
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//