Бир куни...
Ахлоқ тузатиш ишлари – муайян шахсга хос маънавий бузилишга нисбатан қўлланадиган жиноий жазо тури. Ахлоқ тузатиш ишлари жазо тайинланган шахсда қонунга итоаткорликни, инсон, жамият ва меҳнатга, турмуш қоидалари ҳамда анъаналарига ҳурмат ҳиссини шакллантиришдан иборат жараёндир. Ахлоқ тузатиш ишлари иш ҳақининг 10 фоиздан 30 фоизгача миқдорини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда шахсни меҳнатга мажбуран жалб қилишни назарда тутади. Ахлоқ тузатиш ишлари фақат асосий жазо сифатида 6 ойдан 3 йилгача, жиноят содир этиш пайтида 18 ёшга тўлмаганларга нисбатан эса – бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланади. Қонунда ахлоқ тузатиш ишлари нинг икки тури кўзда тутилган: жазони маҳкумнинг ўз иш жойида ўташ ва жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаган бошқа жойда ўташдан иборат. Жазо муддати узлуксиз бўлгани учун бу муддат давомида маҳкумга меҳнат таътили берилмайди, ишланган муддат умумий ва узлуксиз иш стажига қўшиб ҳисобланмайди.
Ахлоқ тузатиш муассасалари – маънавияти бузилган, ахлоқ талабларига риоя қилмаган кишиларга, жиноят йўлига кирган, амалдаги қонунларга итоат этмаган кимсаларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо турларини амалга оширадиган муассасалар. Улар жиноий-ижроия муассасалари таркибига киради, озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ тарзидаги жазо чораларини амалга оширишни таъминлайди. Ахлоқ тузатиш муассасаларининг қуйидаги тизими мавжуд: ахлоқ тузатиш колонияларининг тўрт тури – тарбия колонияси, қамоқхона ва даволаш-ахлоқ тузатиш муассасаси. Ҳукм қилинганларни сақлаш тартиби қуйидагича: маҳкумларни – ҳукм қилинганларга алоҳида жой ва ўрин-кўрпа бериб, умумётоқхоналарга жойлаштириш; саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалигида жамоани меҳнатга жалб этиб, ахлоқ тузатиш; маҳбусларнинг ҳаваскор ташкилотлари фаолият кўрсатиши; жамоавий-тарбиявий тадбирларни амалга ошириш; умумтаълим жараёни, касбга ўргатиш ва бошқа озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганларнинг тузатишга қаратилган. Ахлоқ тузатиш колониясида жазони ўташ табақалаштирилган. Уларда балоғатга етган шахслар жинсига қараб (умумий, қаттиқ тартибли ва алоҳида тартибли колонияларда) алоҳида сақланади.
Бундан ташқари, битта ахлоқ тузатиш колониясининг ўзида турли тоифадаги жиноятчилар, турли шароитларда – оддий, енгиллаштирилган ва кучли тартибда сақланади. Балоғатга етмаган жиноятчиларнинг ҳар икки жинсга мансублари тарбия колонияларида умумий ва кучайтирилган тартибда жазони ўтайди, улар одатдаги, енгиллаштирилган, имтиёзли ва кучли назорат шароитларида сақланади. Умуман, тартибнинг кучлилиги тарбия колонияларида ахлоқ тузатиш колонияларидан фарқ қилади.
Қамоқхонада озодликдан маҳрум этилганлик жазосини ўтайдиганлар сони унча кўп бўлмайди. Булар:
1) ахлоқ тузатиш колониясидаги тартибни қасддан бузганлар, жазо тариқасида қамоқ тартибига ўтказилганлар;
2) жуда оғир жиноят содир этгани учун беш йилдан юқори муддатга озодлиқдан маҳрум этишга ҳукм этилганлар;
3) такрор оғир жиноятлар содир этган ва бунинг учун ҳукм қилинган шахслар – алоҳида хавфли жиноятчилар.
Қамоқхона энг хавфли жиноятчиларни сақлаш учун мўлжаллангани туфайли у ерда маҳкумлар алоҳида-алоҳида хоналарга жойлаштирилган ҳолда кучли тартиб остида сақланади. Қамоқхонада ҳам сақлашнинг икки тури мавжуд: умумий ва қаттиқ назоратли. Барча Ахлоқ тузатиш муассасалариларида озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинганларга тарбиявий таъсир ўтказишнинг қуйидаги воситаларидан фойдаланилади: тарбиявий (ахлоқий, ҳуқуқий, меҳнат, жисмоний ва бошқа) ишлар, тартиб (интизом, бажариш ва жазони ўташ шартлари), ижтимоий фойдали меҳнат, умумий таълим ва касбий тайёргарлик (биринчи, иккинчи гуруҳ ногиронлари нафақа ёшидаги шахслар учун, уларнинг хоҳишига кўра) олиш, жамоатчилик таъсири (жамоатчилик бирлашмаларининг ахлоқ тузатиш жараёнига кўмаклашиши, оталиғи ва ҳоказо).
Бир куни...
Биласизми?
Ҳикмат
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ