Ахборот назарияси. Ахборотлашган жамият. Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги


Сақлаш
15:05 / 12.05.2023 0 990

Ахборот назарияси – ахборотларни сақлаш, узатиш, қайта ишлаш ва ўзгартириш усулларини ўрганувчи назария. У алоқа назариясининг муҳандислик муаммолари доирасида юзага келган, сўнг кибернет тизимлар ва бошқариш соҳасига ёйилган. Ахборот назариясининг асосий тушунчаси ахборот ҳисобланади. Ғарб олими Росс Эшли ахборотни бундай таърифлайди: «Мавҳумликни бартараф этади ва мавҳумлик миқдори билан белгиланади». Ахборот назариясида ахборотнинг қанчалик фойдали экани ва мақсадга йўналтирилганига урғу берадиган прагматик жиҳат кучли. Фойдалилик меъёри мавҳумлик меъёрига боғлиқ. Агар хабар олиш жараёнида истеъмолчи онгидаги муайян масала бўйича мавҳумлик ўзгарса, ахборотнинг фойдалилиги хабар олингунгача бўлган ва ундан кейинги мавҳумлик ўртасидаги фарққа тенг бўлади.

 

Ахборотлашган жамият – ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, энг аввало, ахборотни ишлаб чиқариш, унга «ишлов бериш», сақлаш ва жамият аъзоларига етказишга боғлиқ эканини англатадиган тушунча. Жамиятни ахборотлаштириш жараёни ҳозирги кунда глобал хусусиятга эга бўлиб, илмий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ўзагини ташкил этмоқда. Ахборотлашган жамият концепцияси бугунги илм-фанда муҳим аҳамият касб этмоқда. У индустриал (О.Конт, Ж.Милл ва бошқалар) ва постиндустриал (Р.Арон, У.Ростоу ва бошқалар) жамият концепцияси ўрнини эгалламоқда. Жамиятни ахборотлаштириш ўз босқичларига эга. Биринчи босқич – жамиятни электронлаштириш. Бу босқич ярим ўтказгичларни амалга жорий этиш билан боғлиқ соф техник жараёнларни ўз ичига олади. Навбатдаги – жамиятни компьютерлаштириш босқичида энг янги коммуникациялар ёрдамида ахборотлаштиришнинг техник негизи шаклланади. Жамиятни ахборотлаштириш босқичи, ўз моҳиятига кўра, инсон ва жамият манфаатлари йўлида ахборот ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий-техник ва ижтимоий-маданий жараёндир.

 

Жамиятни ахборотлаштириш жараёни, бундан ташқари, бир-бири билан боғлиқ бўлган уч қисмдан таркиб топади: медиатизация (лотинча mediatus – воситачи) – ахборот тўплаш, сақлаш ва тарқатиш воситаларини такомиллаштириш жараёни; компьютерлаштириш – ахборот қидириш ва унга ишлов бериш воситаларини такомиллаштириш жараёни; интеллектуализация – ахборот яратиш ва уни идрок этиш қобилиятини ривожлантириш, яъни жамиятнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, жумладан, сунъий интеллектдан фойдаланиш жараёни. Жамиятни ахборотлаштиришни умумий тарзда замонавий ахборот-техника воситалари ёрдамида ижтимоий тузилмалар ва жараёнларни такомиллаштиришдан иборат, деб талқин қилиш мумкин. Ахборотлаштириш ижтимоий интеллектуализация жараёнлари билан узвий боғлиқ бўлади. Бу эса шахс ва у яшаётган ахборот муҳитининг ижодий салоҳиятини ошириш имконини беради. Ахборотлашган жамият олдинги жамиятлардан моддий омиллар эмас, балки маънавий омиллар – билим ва ахборот биринчи ўринда туриши билан тубдан фарқ қилади. Ахборот ва билим олиш, улар қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш жараёнида жамият аъзоларининг аксарияти банд бўлади. Ахборотлашган жамиятда ахборот ишлаб чиқариш моддий ишлаб чиқаришни сиқиб чиқармайди, балки унинг негизида шаклланиб, бу соҳа ривожига туртки беради.

 

Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги – ҳар бир шахснинг ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва тарқатишга ҳақли эканини ифода этади. Мустақиллик даврида юртимизда бу борада катта ишлар амалга оширилди. Аввало, Ахборот олиш кафолатларининг қонуний асослари ишлаб чиқилди ва улар амал қилмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 12
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 30
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 164
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6380
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4942
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4587
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4014
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3422
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2988
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2907
Туғилган кун

//