
Биласизми?
* * *
Ибн Сино 4 ёшида Қуръонни тўла ёд олган.
* * *
Алишер Навоий 6 ёшидан шеърлар ёза бошлаган ва Фаридиддин Атторнинг машҳур йирик асари “Қуш тили” (“Мантиқ ут-тайр”)ни тўла ёддан билган.
* * *
Буюк Соҳибқирон Амир Темур жуда ёшлигиданоқ феъл-атворида ҳукмдорлик белгилари зоҳир бўла бошлаган.
* * *
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 12 ёшида подшо бўлган.
* * *
Абу Райҳон Беруний “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарини 27 ёшида ёзиб тугатган.
* * *
Усмон Носирнинг биринчи китоби 20 ёшида чиққан.
* * *
Абдулла Қодирий 28 ёшида “Ўткан кунлар”ни ёзиб, эълон қилган.
* * *
Ҳамид Олимжон 35 ёшида ҳалок бўлган. Лекин шу ёшга қадар, унинг номи мангуликка ёзилди.
* * *
Чингиз Айтматов 5 ёшида таржимонлик қилиб, ҳақ олган.
* * *
Атоқли немис шоири Гёте 9 ёшида немис, лотин ва юнон тилларида шеърлар ёзган.
* * *
Машҳур рус бастакори Сергей Прокофьев 5 ёшида биринчи мусиқий асарини ёзган, 9 ёшида эса «Паҳлавон» номли опера муаллифи бўлган.
* * *
Рус ёзувчиси Лев Толстой 11 ёшида Москва Кремли тўғрисида биринчи очеркини ижод қилган.
* * *
Атоқли бастакор Моцарт ўзининг биринчи мусиқий асарини 3 яшарлигида, илк операсини эса 12 ёшида басталаган.
* * *
Рус мўйқалам даҳолари Иля Репин, Валентин Серовлар ижодларини 4 ёшдаёқ бошлашган.
* * *
Александр Пушкин «Руслан ва Людмила» номли машҳур поэмасини 17 ёшида ёзиб тугатган. Фридрих Шиллер эса шу ёшга ҳам етмай дунёга машҳур «Қароқчилар» пьесасини ёзган.
* * *
Паскал 15 ёшида биринчи илмий ишини ҳимоя қилган.
* * *
Михаил Шолохов ўзини дунёга танитган «Тинч Дон» романининг биринчи жилдини ёзиб тугатганида 23 ёшга тўлмаган эди.
* * *
Михаил Лобачевский 23 ёшида математика фанлари бўйича профессор бўлган эди.
* * *
Англиялик физик, профессор У.Лоренс Брегг (1890-1970) эса 25 ёшида олимлардан энг ёш Нобел мукофоти соҳиби бўлган.
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Бир куни...
//
Изоҳ йўқ