Ҳалол луқма ёҳуд подшоҳнинг ҳийласи


Сақлаш
21:05 / 10.05.2023 0 987

Ривоят қилишларича, бир мамлакатда подшолар жуда тез ўзгараркан. Чунки мамлакат аҳолиси тақводор бўлиб, сал адолат бузилса, дуо қилишар, дуолари қабул бўлиб, тезда ҳақиқат қарор топаркан. Бир куни подшоликка даъвогарлардан бири “Агар мен шоҳ бўлсам, ўлгунимча тахтда ўтираман”, дебди. Дўстлари эса унинг устидан кулишибди. Иттифоқо, ўша одам подшоҳ бўлибди. Тахтга ўтириши билан “Ҳамма саройга биттадан тухум олиб келсин”, деб амр қилибди. Ҳамма олиб келган тухумини бир саватга қўйибди. Амри бажо бўлган подшо пешин чоғида “Ҳамма ўзи олиб келган тухумини олиб кетсин”, деб фармон берибди. Аммо одамлар ўзлари олиб келган тухумни танишмабди. Оқибатда ҳамма ўзининг тухуми қолиб, ўзгаларникини олибди ва луқмаларига шубҳа, гумон аралашибди. Шундан сўнг уларнинг дуолари қабул бўлмайдиган бўлиб қолибди. Подшоҳ эса то ўлгунича тахтдан тушмабди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

17:09 / 11.09.2026 0 12
Куни иримга қолган илм

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 126
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 140
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 123
“Ўктам”нинг этимологияси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17295
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7148
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6903
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6172
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5736
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5579
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5253
Ўзбекистон тарихи

//