Дарахтлар ва чанг


Сақлаш
17:11 / 05.11.2021 0 1145

Болалигимда қаттиқ шамол бўлса, дарахтларни кесиб ташлаш керак, деб ўйлардим. Чунки бола тасаввуримда қутурган бу шамолни айнан дарахтлар пайдо қилаётгандек бўлаверарди. Шамол Қува, Қўқон томондан келарди. Чунки мен туғилиб ўсган Мингтепа (Марҳамат)нинг фақат Ғарб – Қува томони очиқ бўлиб, қолган барча тарафи баланд тоғу адирликлар билан тўсилган эди-да. Яъни гўёки катта бир косанинг ичида яшардик.

Йиллар ўтди. Улғайдик. Бола тасаввурим ҳам қотиб қолмади, ҳаракат қилди, йўл босди, ниҳоят, дарахтлар шамолни пайдо қилмаслигини, аксинча, тўсиб, унинг кучини, чангини, даҳшатини кескин камайтиришини, шунингдек, инсон учун, тирик жон учун битмас туганмас фойдали ҳаво (кислород) ишлаб чиқаришини тушуниб етди.

Қизиқ, бизнинг дарахткесгич, кўлқуритгич раҳбарлар қачон улғаяр экан?!..

 

Фотода: Тошкент марказидан 30 км узоқдаги машина ойнаси. Энди уларга бемалол ёзиш мумкин. Масалан, шеър! Бироқ ёзмаган маъқул. Чунки шеър қарғишга айланиб кетиши мумкин-да...

 

Улуғбек Ҳамдам

2021 йил, 5 ноябрь

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 91
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 112
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 281
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15701
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6529
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6468
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5786
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5246
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5135
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4542
Ўзбекистон тарихи

//